
12/03/2024
Лазизбек Мулложонов ҳамда Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритдилар.
3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи бокс бўйича 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди. Мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган Лазизбек Мулложонов ҳамда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳал қилувчи беллашувларда рақиблари устидан ишончли ғалаба қозондилар.
-92 кг вазнда баҳс олиб борган Лазизбек Мулложонов, ҳал қилувчи баҳсда грузиялик Георги Кушиташвилига қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
-71 кг вазнда рингга кўтарилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев, иорданиялик Зияд Ишайиш билан бўлиб ўтган якуний баҳсда қўли баланд келди.