Muhammad Qodir

Muhammad Qodir Бир банданинг баъзи айтарлари!

Муаммо гуноҳ қилишда эмас. Ҳақиқий муаммо ўша гуноҳ қилишда муаммо йўқ, деб билишдадир.
31/08/2022

Муаммо гуноҳ қилишда эмас. Ҳақиқий муаммо ўша гуноҳ қилишда муаммо йўқ, деб билишдадир.

Кишининг нафсида кибр топилибдими, (қалбидан унга жой берибдими), у қалб (бир куни келиб) хорликни ҳам топиши, йўлиқиши ...
31/08/2022

Кишининг нафсида кибр топилибдими, (қалбидан унга жой берибдими), у қалб (бир куни келиб) хорликни ҳам топиши, йўлиқиши бордир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

Исломофоб мантиғига кўра:Шаръий никоҳдаги аёл бўлиш даҳшат! Шунчаки, ҳеч қандай шартларсиз бирга яшаб юришда муаммо йўқ....
31/08/2022

Исломофоб мантиғига кўра:

Шаръий никоҳдаги аёл бўлиш даҳшат!

Шунчаки, ҳеч қандай шартларсиз бирга яшаб юришда муаммо йўқ.

Дуо ижобати кечикканда, шайтон дуо қилувчига Роббиси ҳақида ёмон гумонни зийнатлаб кўрсатади (ишончсизлик солади, умидси...
28/08/2022

Дуо ижобати кечикканда, шайтон дуо қилувчига Роббиси ҳақида ёмон гумонни зийнатлаб кўрсатади (ишончсизлик солади, умидсизликка ундайди). Шундай пайтда киши дуоси ижобат бўлиши шартларини ўзида мужассам қилдими йўқми, ўзини бир тафтиш қилиб олсин.

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бандаларим сендан мен ҳақимда сўрасалар, мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд тўғри йўлни топсалар.

Бақара сураси, 186-оят

https://t.me/QodirMuhammad

28/08/2022

Ҳис-туйғунинг энг ёмони, ўзинг узоқ бўлишини буюрган кишингни соғинишингдир...

Айман Ёғий

https://t.me/QodirMuhammad

Албатта бу дунё унга назар солиб, томоша қилмоғимиз учун яратилмади. Балки, унинг воситасида охиратга назар солишимиз уч...
27/08/2022

Албатта бу дунё унга назар солиб, томоша қилмоғимиз учун яратилмади. Балки, унинг воситасида охиратга назар солишимиз учун халқ қилинди.

Юсуф ибн Асбот роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/QodirMuhammad

Аллоҳнинг Раззоқ исм сифати ҳақида тушунамиз қандай?Борлиқдаги барча ризқ, ҳатто ҳаром ризқ ҳам Аллоҳ томонидандир. Алло...
27/08/2022

Аллоҳнинг Раззоқ исм сифати ҳақида тушунамиз қандай?

Борлиқдаги барча ризқ, ҳатто ҳаром ризқ ҳам Аллоҳ томонидандир. Аллоҳдан бошқа Розиқ йўқдир. Лекин, одамларнинг (ҳали ризқ келмай туриб унга эга бўлишга қаратилган) шошқалоқликлари ризқни ҳаромга айлантириб юборади. Агар сабр қилишганида ҳалол бўлиб келар эди.

Имом Шаъровий

Онамнинг қорнида эканимда оғзимни қўйишим билан ризқим келаверар эди. Улғайгач ва Роббимни таниганимдан сўнг эса (имоним заифлик қилиб) У Зотга нисбатан гумоним ёмонлашиб, (ризқим хусусида ҳадиксирайдиган бўлиб қолдим). Мендан ҳам ёмонроқ банда бормикин?!

Умарий

https://t.me/QodirMuhammad

Жамиятдаги ижтимоий зулмларнинг энг каттаси бир оила ўзининг ифлос ўғли учун солиҳа қиз қидиришидир!Муҳаммад Ротиб Набул...
27/08/2022

Жамиятдаги ижтимоий зулмларнинг энг каттаси бир оила ўзининг ифлос ўғли учун солиҳа қиз қидиришидир!

Муҳаммад Ротиб Набулсий

Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам, Аллоҳни эслайдилар. Оли Имрон сураси, 191 оят.Биз эса айни дамда қўл теле...
27/08/2022

Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам, Аллоҳни эслайдилар. Оли Имрон сураси, 191 оят.

Биз эса айни дамда қўл телефонларимизни турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам кузатиб борадиган бўлиб қолганмиз. Аллоҳим! Бизларни Ўзингга гўзал тарзда қайтаргин!

https://t.me/QodirMuhammad

Сен эртани кутасан, лекин доим бугун келаверади.
27/08/2022

Сен эртани кутасан, лекин доим бугун келаверади.

Бошимизга мусибат-танглик тушса, у бизга гўё мана шундай бир мактубни йўллайди, унинг маъноси қуйидагичадир. Сен яхшилик...
26/08/2022

Бошимизга мусибат-танглик тушса, у бизга гўё мана шундай бир мактубни йўллайди, унинг маъноси қуйидагичадир.

Сен яхшилик келишини бироз кут, Аллоҳ сен учун кўплаб нарсаларни заҳира қилиб қўйган. Фақат уларни сен учун муносиб бўлган вақтда ато қилади. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўл!

Манашуларга ҳайронманда. Машиналар тезликни камайтириши учун мана шунақа 3D "яма"лар ёпиштириб чиқишар экан. Шунга ҳам д...
26/08/2022

Манашуларга ҳайронманда. Машиналар тезликни камайтириши учун мана шунақа 3D "яма"лар ёпиштириб чиқишар экан. Шунга ҳам давлат(қора халқ) ҳисобидан пул олиб сарфлашса керак хойнахой.

Шу ерда Сусамбилдаги неча-неча йиллардан бери қўлланиб келинаётган тажрибани ўрганишса бўлар эди. Шу асфалтни ёткизишда сал пулдан қисилади ва таъмирлаш ишлари билан умуман иши бўлмаса, 2-3 йилда бундан ҳам ажойиб натижага эришиш мумкинку аҳир, энг муҳими ҳаммаси табиий бўлади, эҳҳ, ҳали булар анча орқада-да...

https://t.me/QodirMuhammad

Address

Fergana
150100

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Muhammad Qodir posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share