03/10/2025
Марғилон шаҳрида “Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали бошланди
Бугун эрта тонгдан шаҳардаги Ижодкорлар боғи юртдошларимиз, меҳмонлар билан янада гавжум бўлди. Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчилик кўргазмалари, мақом чиқишлари ҳамда аския сайли ташкил этилди.
Тадбирларда юртимиз ҳудудларидан, шунингдек, Туркия, Озарбайжон ҳамда қўшни Қозоғистон ва Қирғизистондан мақом ижодий жамоалари, ҳунармандлар, санъат ихлосмандлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар қатнашмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров фестиваль доирасидаги тадбирларда иштирок этди.
—
В городе Маргилан стартовал Международный фестиваль макома «Великий шелковый путь»
—
The International Maqom Festival “Great Silk Road” Opens in Margilan
Fergana.gov.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X