ZarNews.uz веб-сайти

ZarNews.uz веб-сайти Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончл

Айни пайтда Самарқанд шаҳар, Буюк ипак йўли кўчасида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу сабабли бугун, 2025 йил 4 март ...
04/03/2025

Айни пайтда Самарқанд шаҳар, Буюк ипак йўли кўчасида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу сабабли бугун, 2025 йил 4 март кунидан ишлар якунлангунига қадар 1-сонли “Темирйўл вокзали - Сартепа маскани” йўналишидаги трамвайлар ҳаракати тўхтатилади.

"Трамвай ҳаракати тўхтатилган вақтда параллель йўналишлардаги автобуслар хизматидан фойдаланишни тавсия этамиз", дейилади вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Самарқанд шаҳар Боғи Темур маҳалласида истиқомат қилувчи 100 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Михаил Колмогоров вафот...
03/03/2025

Самарқанд шаҳар Боғи Темур маҳалласида истиқомат қилувчи 100 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Михаил Колмогоров вафот этди.

———-

Samarqand shahar Bog‘i Temur mahallasida istiqomat qiluvchi 100 yoshli Ikkinchi jahon urushi qatnashchisi Mixail Kolmogorov vafot etdi.

Пўлат Разакович Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони била...
03/03/2025

Пўлат Разакович Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев мактабгача ва мактаб таълими соҳаси масъуллари билан учрашди. Учрашувда тизи...
26/02/2025

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев мактабгача ва мактаб таълими соҳаси масъуллари билан учрашди.

Учрашувда тизимда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Шу пайтгача Пахтачи тумани ҳокими лавозимида ишлаган Музаффар Ҳамдамов вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум қилинди.

Пахтачи туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.Унда Самарқанд вилояти ҳокими в...
26/02/2025

Пахтачи туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, Пахтачи туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди. Вилоят раҳбари Хушбоқов Қаюм Норбекович номзодини Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Қ.Хушбоқов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Адиз Бобоев янги ҳокимга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажа...
26/02/2025

Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида гапирди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Бўронов Мақсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Тайинловга қадар М.Бўронов “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари...
26/02/2025

Халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгаши депутатлари қатнашди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Депутатлар шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Назаров Хуршид Ариповични Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқлади.

Шунингдек, Х.Назаров 2023 йил июль ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Бугун, 24 февраль куни Самарқандда 20 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимо...
24/02/2025

Бугун, 24 февраль куни Самарқандда 20 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Унга кўра, шу йилнинг 19 февраль куни соат 17:00 лар атрофида 2005 йилда туғилган С.М. Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.

Ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, С.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24/02/2025

Баҳор яқин. Бу юракни илиқлик билан тўлдирадиган, совуқ кунлардан кейин қалбларга ҳузур бағишловчи фасл. Баҳорнинг хушбўй ҳиди кишиларга ёз ва кузда ғарқ бўлиб пишадиган сархил мевалар хабарини беради...

18/02/2025

Zarnews.uz'ga ma’lum qilishlaricha, videolavhada aks ettirilgan yo‘l-transport hodisasi kecha, 17 fevral kuni Samarqand shahridagi Narpay ko‘chasi (“Chaynaya”)da sodir bo‘lgan.

Yo‘l chetida turgan ikki nafar yo‘lovchi ayolning ahvoli og‘irligi aytilmoqda.

Holat bo‘yicha viloyat IIB yo‘l harakati xavfsizligi boshqarmasidan javob kutamiz.

Самарқандлик масъуллар йиғилишнинг ўзида қамоққа олиндиЭнергетика вазирлигининг хабар беришича, Самарқандда жорий йил 14...
17/02/2025

Самарқандлик масъуллар йиғилишнинг ўзида қамоққа олинди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Самарқандда жорий йил 14 февраль куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида вилоятда энергетика соҳасида содир етилаётган коррупсион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупсиясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” аксиядорлик жамиятлари Самарқанд вилояти ҳамда туманлар ва шаҳарлар филиаллари ходимлари, шунингдек, бошқа масъуллар иштирок этган йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Address

Ulug` Tursunov Ko`chasi, 80-uy
Samarkand
140100

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when ZarNews.uz веб-сайти posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to ZarNews.uz веб-сайти:

Share

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ "ЗАРАФШОН” ГАЗЕТАСИ

1913 йил апрель ойида Самарқандда маҳаллий туркий-форсий ўрта шевада Маҳмудхўжа Беҳбудий масъул муҳаррирлиги остида "Самарқанд” номи билан газета нашр этилди.

Ҳафтада икки марта, дастлаб икки, 7-8-сонидан кейин тўрт саҳифада, адади 400-500 нусхада чиққан.

1917 йил 16 апрелдан газета "Ҳуррият” номи билан чиқа бошлаган. Газетага журналист ва маърифатчи Саидризо Ализода, 27-сонидан Абдурауф Фитрат, сўнг Ўрунбой Ўғли, бир муддат Акобир Шомансуров нашр муҳаррирлиги вазифасини бажарган. 500-1000 нусха атрофида, ҳафтада икки марта чиқиб турган газета моддий қийинчилик туфайли ёпилган.

1918 йил 11 июндан бошлаб "Ҳуррият” газетаси шўро ҳукумати таъсирида "Меҳнаткашлар ўқи” номи билан чиқа бошлади. Масъул муҳаррирлари Иффат Хоним (Зоҳида Бурнашева) билан Шокир Мухторий бўлган.