BUYUK TURON

BUYUK TURON Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from BUYUK TURON, Magazine, Республика Узбекистан, Samarkand.

Xalqaro ilmiy, ma'naviy-ma`rifiy, adabiy-publitsistik, ommabop va tadqiqotlar jurnali.

Журнал 2024 йил апрель ойидан
чиқа бошлаган.
Бир йилда олти марта нашр этилади.

Rakhmatova  Dilafruz  Nusratilloyevna  was  born  on  July  10,  1974  in“Kotarma” neighborhood in Samarkand district of...
06/11/2024

Rakhmatova Dilafruz Nusratilloyevna was born on July 10, 1974 in
“Kotarma” neighborhood in Samarkand district of Samarkand region.
In 1992 D.N. Rakhmatova was accepted as a student at the part-time department of Uzbek language
philology at Samarkand State University. In 1998, she received a diploma as a specialist of Uzbek
language and literature. From 1991 to 2006, she worked as a secretary, announcer, editor, senior
editor, and special correspondent in the Samarkand regional television and radio company. During
her journalistic career, she has been in Afghanistan, Russia, Tajikistan and prepared TV programs
on various topics. The range of topics is mainly devoted to women's issues, historical and nature
protection problems
which a series of shows and community discussions were produced.

Турдибой Буриевич Эсанбоев – родился в 1962 году в селеПском Бостанлыкского района Ташкентской области. Окончил историче...
06/11/2024

Турдибой Буриевич Эсанбоев – родился в 1962 году в селе
Пском Бостанлыкского района Ташкентской области. Окончил исторический факультет Ташкентского Государственного университета. Работал учителем истории в школе, колледже и Ташкентском финансовом
Институте. Автор нескольких историко-публицистических статей, и книг под названием «Богустан» и «Шукухи Пском». Почетный доцент Академии Турана.

Қаюм Собиров – 1970 йил 5-сентябрда Самарқандвилоятининг Ургут туманида туғилган. Самарқанд кооператив институти ва Тошк...
06/11/2024

Қаюм Собиров – 1970 йил 5-сентябрда Самарқанд
вилоятининг Ургут туманида туғилган. Самарқанд кооператив институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У узоқ йиллар банк тизимида фаолият юритган. 2017-2020-йилларда Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Отамнинг излари”, “Ёлғизоёқ”, “Ўзликни излаб”, “Илдиз” каби асарлари китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган. 2020 йилдан Жомбой тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳалим Саидов (Сайид) – 1992 йилда Тошкент давлат универси-тети (ҳозирги ЎзМУ)ни, 1995 йилда Ҳиндистон Оммавий коммуникац...
06/11/2024

Ҳалим Саидов (Сайид) – 1992 йилда Тошкент давлат универси-
тети (ҳозирги ЎзМУ)ни, 1995 йилда Ҳиндистон Оммавий коммуникациялар институтини тамомлаган. Айни пайтда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети профессори лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
1998 йилда «Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг публицистик ва муҳар-
рирлик фаолияти» мавзуидаги номзодлик, 2020 йилда “Жамиятнинг демократлашуви жараёнида ахборот жанрларининг ривожланиш омиллари” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.
Унинг «Маърифат либосидаги озодлик», «Туғилдингми, бу ду-
нёда толибсан!», «Матбуот – миллий манфаатлар ҳимоячиси», “Талаба қизимга мактублар”, “Талаба журналистга мактублар” каби 18 та монографияси ва ҳаммуаллифликдаги 25 тадан ортиқ китоблари чоп этилган. 350 дан кўп илмий ва публицистик асарлари газета, журнал ва сайтларда эълон қилинган. 2009 йилда IV «Олтин қалам» миллий мукофотига лойиқ топилган.
У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йилдаги фармонига мувофиқ “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Самарқандда ўз касбининг фидойи инсонлари кўп. Нўъмон Маҳмудов ўзининг ярим асрдан зиёд меҳнат фаолияти мобайнида раҳбар...
06/11/2024

Самарқандда ўз касбининг фидойи инсонлари кўп. Нўъмон Маҳмудов ўзининг ярим асрдан зиёд меҳнат фаолияти мобайнида раҳбарлик вазифасини илмий-адабий ижод билан бирга олиб борди. Унинг “Пок ният”, “Ҳаёт сабоғи”, “Хўжа Абду Дарун зиёратгоҳи”, “Самарқандлик дейилдими”, “Шайх Саъдий ва тасаввуф”, “Тафаккур жилолари”, “Мўъжизаларнинг мўъжизаси” китоблари юртдошларимиз эътиборига ҳавола этилди. Энг асосийси, улар китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Муаллифга ҳурмат-эътибор олиб келди.
Айни пайтда ўзининг 75 йиллик ҳаёт йўлини қарши олаётган Нўъмон Маҳмудов ҳамон изланишда ва янги-янги асарлари билан ўқувчилар олқишига сазовор бўлмоқда. “Буюк Турон” журнали таҳририяти жамоаси устозни муборак айёми билан табриклаб, у кишининг илмий ва оммабоп “Туронзаминнинг икки даҳоси Садриддин Айний ва Маҳмудхўжа Беҳбудий муносабатлари” мақоласини сиз, азиз
муштарийлар ҳукмига ҳавола қилмоқдамиз.

Фазлиев Ғайбиддин (Фазлий) – 1944 йилнинг 1-февралида Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида туғилган. 1971 йилда Самарқанд...
06/11/2024

Фазлиев Ғайбиддин (Фазлий) – 1944 йилнинг 1-февралида Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида туғилган. 1971 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тугатган. Шоир ва адиб сифатида асарлари тожик, қозоқ, инглиз, ҳинд, турк, араб, немис ва италян тилларига таржима қилинган. “Дарахтлар нега ҳар хил”, “Аллаёрон афсонаси”, “Чироқларим”, “Ҳайфсан”, “Ғубор йўламаган туйғулар”, “Санақул ва Бозорвой
саргузаштлари”, “Ой ердан юз ўгирмас”, “Ошуфта дил туғёни”, “Мактуб”, “Қон сачраган лолалар”, “Маълум урушнинг номаълум қаҳрамонлари” сингари китоблар муаллифи. Турон фанлар академиясининг академиги.

« БУЮК Т У РО Н»– ЗИЁЛИЛАР ОРЗУҚИЛГАН ЖУРНАЛ  «Буюк Турон» журналини кўрмаган, ўқимаган киши, илк сонини кўриб, ҳайрати ...
06/11/2024

« БУЮК Т У РО Н»
– ЗИЁЛИЛАР ОРЗУ
ҚИЛГАН ЖУРНАЛ
«Буюк Турон» журналини кўрмаган, ўқимаган киши, илк сонини кўриб, ҳайрати ошиши турган гап. Бу журнал тўрт тилда: ўзбек, рус, инглиз, форс-тожик тилларида Самарқандда
чоп этилиб, ўттизга яқин мамлакатларда ўқувчилар, яъни муштарийлар қўлига етиб борди. «Самарқанд қадим-қадимдан
Шарқий Осиёдан то Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Европагача бўлган маконда яшайдиган халқлар ўртасида маънавий, иқтисодий, маданий ва илмий алмашувнинг маркази бўлиб келган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Дарвоқе, журнал қадим тарихга эга, илм ва маданият шаҳрида, яъни Самарқандда тайёрланиши ва чоп этилиши биз, зиёлиларни қувонтирмоқда. Шуни айтиши керакки, мамлакат ва жамиятнинг замон талаблари даражасида ривожланишида илм-фан асосий пойдевордир. «Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади»-дея нақл қилади улуғ алломалардан бири, буюк тарихчи Абу Лайс Самарқандий.
Донишманд таърифлагандек, олимлар билан бирга ёки тадқиқотчилар, шоиру ёзувчилар, журналистлар, муштарийлар ўз ижодлари билан қатнашсалар яхши бўларди.
Бугун, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон борки, унинг дилида эзгу ният, бир ғоя. Ҳамманинг юрагида “Янги Ўзбекистонда эл
азиз, инсон азиз!” деган эзгу ўй кечмоқда. Ҳа, бу ғоя замирида нелар ётганини шу юртни асрамоқчи, авайламоқчи, қадрламоқчи бўлган фарзанд борки, англаб етади. Бугун Ўзбекистон ўз йўлини топиб олган ва юксалиб бораётган давлатлар қаторига ўтиб олгани сир эмас. Чиндан ҳам, юртимизда эришилаётган барча ютуқлар борки, бари
истиқлол туфайли.
«Буюк Турон»ни жаҳон босма нашрлари ичида ўзига хос ва мос йўлини топиб оладиган журнал бўлишига ишонамиз.
Кўпчилик ўқийди ва муштарийлар ўзига тегишли манфаатларни ундан олади. Шу билан бирга бошқа журналлардан фарқли
ўлароқ умумий оммавий матбуот бўлади.
Дунё олимлари, илм йўлига энди кириб келаётган ёш аспирантлар, билимли, иқтидорли тадқиқотчилар ўзларининг долзарб, илмий мақолалари билан қатнашадилар. Ишонамизки, муаллифларимиз ихчам, лўнда, ғоятда долзарб, илмий мақолалари билан жамият ривожига хизмат қиладилар.
Ёзувчи ва шоир ҳамда журналистларимиз ҳикоя, шеър ва публицистиик мақолалари билан журнални бойитиб, муштарийларнинг юрагига қувонч олиб киради. Журнал саҳифаларида туркий халқлар ҳаёти, маданий мероси ва урф-одатига ҳам кенг ўрин берилади. Шунингдек, она Ватанимизнинг ҳур ва мустақил бўлишини орзу қилиб ўтган жадид боболаримиз ҳаёти ва ижоди тақдимоти ўрнини топади.

Мамаюнус Пардаев,
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис
институти профессори, Турон фанлар
академиясининг ҳақиқий аъзоси.

06/11/2024
06/11/2024
"Буюк Турон" журналининг 3-4-сон мундарижаси
06/11/2024

"Буюк Турон" журналининг 3-4-сон мундарижаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси  ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан "Б...
06/11/2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан "Буюк Турон" журналига тақдим этилаган гувоҳнома

Address

Республика Узбекистан
Samarkand
140100

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:30
Tuesday 09:00 - 17:30
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:30
Saturday 09:00 - 14:00

Telephone

+998985738351

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when BUYUK TURON posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to BUYUK TURON:

Share

Category