10/01/2025
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ — ДОЛЗАРБ МАСАЛА
Бугун, Гулистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги ЎРҚ-931-cон Қонуни талабларини етказиш бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди.
Бунда, Гулистон шаҳар Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Сардор Халилов томонидан мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги қўшимча ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари етказилди.
Бундан ташқари, коррупцион жиноятлар, фирибгарлик, товламачилик, давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ва уларнинг оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
✅РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site |🕊RU