Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi Ozodlik Radiosining sahifasiga xush kelibsiz! Bu yerda siz eksklyuziv videolavha, jurnalistik surishtiruvlar va hujjatli filmlarni tomosha qila olasiz.

Tarmoqlardagi trendlar, shoshilinch xabarlar, muhim va so’nggi voqealar rivojini Ozodlikda kuzating. Озодлик радиосининг Facebook тармоғидаги саҳифаси. Саҳифамизни "Like" этишни унутманг! Биз билан [email protected] электрон почтаси, WhatsApp +420 602 612 713 рақами орқали боғланишингиз мумкин.

11/05/2026

Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Пападиа ноқонуний Шенген визаси схемаси бўйича 7 май куни Римда ҳибсга олинди. Собиқ элчи Тошкентдаги норасмий тизим орқали Россия фуқароларига виза беришда айбланмоқда. “La Repubblica” газетасига кўра, Рим прокуратураси Италиянинг Тошкентдаги собиқ элчиси, 58 яшар Пьергабриэле Пападиа де Боттини ди Сант’Аньезе ва унинг ҳамкори Татьяна Таракановага нисбатан ноқонуний миграцияни ташкил этиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ коррупция ишлари бўйича тергов олиб бормоқда.

11/05/2026

Президент Мирзиёев Москвада Ғалаба парадида қатнашди

Бу йил Ғалаба парадида қатнашмайди дейилганидан бир кун ўтиб, Ўзбекистон президенти кутилмаганда Москвага борди, парадда қатнашди.

ТЎЛИҚ ВИДЕО: https://youtu.be/NSe1iBO8qwA

18/04/2026

Жиноят оламида “Равшан Золотой” лақаби билан танилган ўзбекистонлик Равшан Муҳиддинов яна Интерполнинг халқаро қидирув рўйхатига киритилди.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Муҳиддиновга нисбатан Жиноят кодексининг учта моддаси, жумладан, жиноий уюшма ташкил этиш бўйича айблов қўйган.
Муҳиддинов жиноий уюшма ташкил этиш айблови билан аввал ҳам 12 йил давомида халқаро қидирувда бўлган.

16/04/2026

Ўзбекистон Россия гази импортини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Бош вазири ва Россия Ҳукумати Раиси иштирокида Москвада бўлиб ўтган мажлисда турли соҳалар, жумладан нефт ва газ бўйича келишувлар имзоланди. Бироқ, томонлар келажакда энергия етказиб беришнинг аниқ ҳажмларини яна ошкор этмади. Бу ноаниқлик эса мутахассисларда қатор ўринли саволларни юзага келтирмоқда. Москвада нималар муҳокама қилинди? Ушбу келишувлардан мамлакатга фойда кўпроқми зарар?

15/04/2026

“Ҳалққа қийин бўляпти, холос”

Ўзбекистонда 1 апрелдан кучга кирган янги тартиб ортидан заправкаларда нақд пул бекор қилинди, уй ва машина савдоси банк орқали ўта бошлади, миллионлаб одамлар карта ва электрон тўловларга мослашишга мажбур бўлмоқда. Расмийлар буни яширин иқтисодиётга қарши муҳим қадам сифатида баҳолаяпти. Аммо ислоҳот билан бирга жойларда норозилик ҳам кучайди.

14/04/2026

Эронликлар оташкесимга қарамай ҳамон хавотирда

АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик оташкесим эришилганига қарамай айрим эронликлар ҳамон хавотирда эканини айтишмоқда. Беш ҳафтадан ортиқ давом этган урушдан сўнг баъзи эронликлар инфратузилма вайрон бўлиши туфайли уларни қийин кунлар кутаётганини айтишмоқда. Шунингдек, улар Эрон ҳукуматидан инсон ҳуқуқларини тиклаш ва сиёсий маҳбусларни озод қилишини талаб қилишмоқда.

(Манба: Озодлик радиосининг Эрон хизмати)

14/04/2026

Ўзбекистонда мажбурий бадантарбия

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрел куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда оммавий спортни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

14/04/2026

Алданган камбағал: Камбағалликдан чиқариш учун ер берилган камбағаллар қарзга ботди

Фарғонада аҳолини камбағалликдан чиқариш учун текин деб берилган ерга уч йилдан сўнг аукцион пули талаб қилинмоқда.

10/04/2026

Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ва президентнинг катта қизи Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди.

8 апрел куни ҳам Мирзиёева “тижорий дипломатия”ни кучайтиришга қаратилган АҚШ сафарини давом эттирди. Куни кеча у Флоридадаги Трамп қароргоҳида АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Трампнинг кичик қизи ва куёви билан учрашди.

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги бугунги муносабатларни “тижорий дипломатия” деб атаган Сержио Гор идорасига кўра, ўтган йилнинг ноябридан бери бу тахлит мулоқот катта ютуқларни олиб келган.

06/04/2026

Украинадаги уруш ва асирдаги ўзбеклар қисмати

Қирғизистонлик журналистлар Украинада асирга тушган марказий осиёликлар, жумладан ўзбекистонликлар ҳақидаги фильмлар сериясини эълон қила бошлади. Унда уруш тутқунлари фронтдаги дахшатлар, Россиянинг мигрантларни қандай йўллар билан урушга юбориши ва жанг майдонидаги вазият ҳақида гапириб беришган.

ТЎЛИҚ ВИДЕО: https://youtu.be/Imo-4d53PSI

06/04/2026

Нақд пулга бензин йўқ: Ўзбекистондаги янги чекловлар норозиликка сабаб бўлди

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО: https://youtu.be/MquTloLRHIE

Adresa

Praha
10000

Telefon

+420724971539

Internetová stránka

Upozornění

Buďte informováni jako první, zašleme vám e-mail, když Ozodlik Radiosi zveřejní novinky a akce. Vaše emailová adresa nebude použita pro žádný jiný účel a kdykoliv se můžete odhlásit.

Kontaktujte Společnost

Pošlete zprávu Ozodlik Radiosi:

Sdílet