Pronews.uz

Pronews.uz СМИ/информационное агентство

❗️Бир инсон ҳаёти сизнинг ёрдамингизга муҳтож! ❗️Камалова Гулчехра, 1973 йилда туғилган. У 29 йилдан буён оғир жигар сер...
02/06/2025

❗️Бир инсон ҳаёти сизнинг ёрдамингизга муҳтож! ❗️

Камалова Гулчехра, 1973 йилда туғилган. У 29 йилдан буён оғир жигар серози билан курашиб келмоқда. Сўнгги вақтларда аҳволи тобора ёмонлашиб, қора талоғи ишдан чиқди. Шифокорлар унга зудлик билан Хиндистонда жигар трансплантацияси зарурлигини айтишди. Унинг ҳаёти вақтга боғлиқ – ҳар бир дақиқа муҳим.

Ҳар бир саховатли инсоннинг ёрдами Гулчехранинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Илтимос, ёрдам қўлингизни чўзинг – биргаликда унинг ҳаётини сақлаб қолайлик!

💳 Ёрдам учун карта рақами:
5614 6812 8240 4858
KAMOLOVA GUKCHEXRA, Ipoteka bank
Телефон рақами: +998 91 479 66 46

Сизнинг сахий ёрдамингиз бир инсоннинг ҳаётини қутқаради.

"АНДИЖОННОМА" - 104 ЁШДА!Аммо, унинг ҳозирги ҳолати реанимация бўлимида ётган беморга ўхшайди...Қадрдон газетам, мени ва...
02/06/2025

"АНДИЖОННОМА" - 104 ЁШДА!
Аммо, унинг ҳозирги ҳолати реанимация бўлимида ётган беморга ўхшайди...

Қадрдон газетам, мени ва менга ўхшаган не-не инсонларни тарбиялаган"Андижоннома"нинг 104 йиллиги муносабати билан шу жамоада аҳил ва иноқ бўлиб, қўлни қўлга, дилни дилга бериб ишлаган, шу нашр обрў-нуфузи учун вақтини, керак бўлса, умрини фидо қилган азиз дўстларимиз, устозлар ва ҳамкасабаларимизни чин дилдан қутлайман.
"Андижоннома" барча андижонликлар талпинган гўша, ижод аҳлини жам қилган бўстон, халққа энг яхши хабарлару дил соғинчларини йўллаб турган ажиб бир маъво эди... Унинг саҳифалари яхши инсонларга ҳаёт бахш этар, ёмонларнинг эса гўёки жонини суғуриб оларди.
Лекин, ҳозирги кундаги аҳволига ҳавас қилолмаймиз... Бунга жамоа айбдор эмаслигини, вилоят ҳокимлигидаги барча Раҳбар аталмиш одамлар сабабчи эканини алоҳида таъкидлаш керак. Тўғри-да, уларга ҳар бир қадамини ўлчашга шай ТВлар турганда, газетанинг нима зарурияти бор? Савияга қараб бўларкан ҳаммаси...
Қадрдон газетамнинг 100 йиллиги таҳририят биносининг бузилиши билан "кат-та" нишонланди. Балки, 104 ёшга кирганида эса ижодий ва техник ходимлар маошсиз ва қадрдон нашрининг "оғзига сув томизиб" ўтиришибди. Унинг бугунги ҳолати шифохонанинг реанимация бўлимида ётган беморникига ўхшайди. Лекин на "шифокорлар" ва на бошқалар ёрдам қўлини чўзай, дейди. Газетанинг ойда бир ё икки марта жуда оз ададда чиқиб туриши гўё беморнинг ҳар замонда қийналиб бўлса-да, нафас олиб туриши билан баробар...Байрамда бу каби аччиқ фикрлар кимларгадир ёқмас. Лекин ҳақ гапни кимдир айтиши керак-ку... Андижон вилоятида маънавият ва зиё тарқатувчи, одамларни яхшилик ва эзгуликка чорловчи бундай нашр ҳеч кимга керак эмас, шекилли. Ҳамма соҳада республикада биринчи бўлган Андижон матбуот соҳасини жар ёқасига олиб келишда ҳам пешқадамликни қўлдан бермаяпти. Кўплаб туман ҳокимликлари газеталари ёпилиб кетди. Фидойи муҳаррирларнинг саъй-ҳаракатлари, ҳатто ўз маблағлари эвазига ҳар замонда чиқиб турганларининг аҳволига маймунлар йиғлаб чарчашди. Бошқа вилоятларда (эшитишимизча), айниқса, Фарғона ва Наманганда (бунга гувоҳмиз) газеталар гуриллаб чиқиб турса, бу, уят эмасми?
"Андижоннома"да ишлаган барча устозлар ва касбдошларимиз, унинг мухлису муштарийларини яна бир бор чиндан-да улкан байрам билан муборакбод этамиз. Унинг муассиси бўлмиш вилоят ҳокимлигига эса унинг аҳволидан бир бор хабар олиб, "дарди"га шифо излашни тилаймиз.
Қуйидаги суратлар ҳув ўша дориломон кунлардан эсдалик бўлиб қолди. Ўтган устозлариимизни Аллоҳ раҳматига олсин.

Нажмиддин Икромий

12/05/2025

# Mening_huquqim_

1 iyundan haydovchilar tomonidan sodir etilgan huquqbuzarliklar uchun jarima ballari xisoblash boshlanadi.

📄 Hukumatning 06.05.2025 yil kungi 296-son qarori qabul qilindi.

➖ Nizomga ko‘ra, jarima ballari faqat Davlat yo‘l harakati xavfsizligi xizmati xodimlari tomonidan rasmiylashtirilgan ma’muriy bayonnomalar bo‘yicha qabul qilingan qarorlar asosida hisoblanadi.

➖ Jarima ballari haydovchilar qoidabuzarliklarni birinchi marta sodir etgan kundan boshlab, keyingi yil shu kunga qadar amalda hisoblanadi.

✅ Jarima ballarini hisoblash davrida jarima ballari o‘n ikki ballga yetmasa, to‘plangan ballar keyingi jarima ballarini hisoblash davri uchun hisoblanishiga yo‘l qo‘yilmaydi.

Jarima ballarini hisoblash tartibi:

✔️ jarima ballari tizimi "E-jarimaball" moduli orqali inson omilisiz avtomatlashtirilgan tartibda hisoblanadi;

Paxtaobod tuman adliya bo'limi.

07/05/2025

"Bepul huquqiy maslahat bilan har bir uyga"

✅️ Adliya vazirligi tomonidan may oyi davomida "Bepul huquqiy maslahat bilan har bir uyga" aksiya doirasida Paxtaobod tuman “Gulobod” MFY hududida tuman adliya bo'limi YXKM xodimlari hamda tibbiyot birlashmasi hamkorligida sayyor qabul o'tkazildi.

🔰Aksiya doirasida:
📋 uyma-uy yurgan holda fuqarolarga bepul buquqiy yordam, tibbiy yordam hamda sayyor davlat xizmatlari ko'rsatildi.

✅️ Jumladan, ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolarning murojaatlari tinglanib, shundan 35 tasi joyida hal etilgan holda huquqiy tushuntirish berildi.
O'rganib chiqish muddat talab etiladigan 20 ga yaqin murojaatlar ish yurituviga olindi.

📣"Bepul huquqiy maslahat bilan har bir uyga” huquqiy aksiyasi davom etmoqda.

 🗓15-aprel – jismoniy shaxslar uchun mol-mulk va yer solig‘i teng yarmini to‘lashning oxirgi kuni!Soliq kodeksining 423-...
04/04/2025



🗓15-aprel – jismoniy shaxslar uchun mol-mulk va yer solig‘i teng yarmini to‘lashning oxirgi kuni!

Soliq kodeksining 423- va 440- moddalariga muvofiq, jismoniy shaxslar mol-mulk va yer soliqlarini 15-aprel va 15-oktabrga qadar teng ulushlarda to‘lashi lozim.

📲Siz Soliq mobil ilovasi orqali 2024-yil uchun hisoblangan mol-mulk va yer soliqlari haqida ma'lumot olishingiz hamda to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin.

❗️Avvalgi yillarda to‘lanmay qolgan soliq summasi ilovada qarzdorlik sifatida ko‘rsatilgan.

Янги Андижон – Андижоннинг энг обод ҳудудларидан бири бўладиБугун адирликлар бағрида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳри...
14/03/2025

Янги Андижон – Андижоннинг энг обод ҳудудларидан бири бўлади

Бугун адирликлар бағрида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳрига ташриф буюрган ҳар қандай киши амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларидан ҳайратланиши аниқ. Кенг, равон йўллар, бири-биридан кўркам кўп қаватли уйлар, атрофи гулларга бурканган йўлакчалар, умуман, адирлик бағри бўстонга айланаётгани ҳар қандай одамнинг ҳавасини келтиради.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига аввалги йиллардаги ташрифида вилоятнинг адир зоналарида кўп қаватли уйлар қуриш ва шу орқали аҳолини арзон, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, ушбу лойиҳани амалга оширишга тамал тошини қўйган эди.

Бугун Андижон тумани адирликларида 410 минг нафардан зиёд аҳоли яшаши мумкин бўлган Янги Андижон шаҳрини барпо этиш борасидаги ишлар қизғин олиб борилмоқда.

Умумий майдони 4 минг гектарни ташкил этадиган шаҳарнинг 1 минг 439 гектар майдонида 40 минг хонадондан иборат 2 мингта кўп қаватли турар-жойлар, савдо масканлари қад ростлайди. Шунингдек, 223 гектарда хизмат кўрсатиш, 1 минг 820 гектар майдонда яшил ҳудудлар ташкил этилади. Бундан ташқари, 499 гектар майдон йўллар ва бошқа инфраструктура объектларидан иборат бўлади.

“Янги Андижон шаҳри” лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 5, 7 ва 9 қаватли 192 та кўп квартирали уй, 1 минг 680 ўринли умумтаълим мактаби, 420 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 250 қатновли поликлиника, трикотаж корхонаси, ипотека маркази, қатор ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши белгиланган.

– Айни кунда тасдиқланган режа асосидаги ишлар қизғин олиб борилмоқда, – дейди вилоят ҳокимлигининг қурилиш ишлари бўйича масъул мутахассиси Шоҳруҳбек Собиров. – Хусусан, ҳозирга қадар 2 минг 460 хонадонли 82 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, 1-умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилоти, поликлиника, ипотека маркази, трикотаж фабрикаси, “Ватанпарвар боғи”, қатор савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди.

Ҳудудни ташқи муҳандислик ва коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича биринчи навбатдаги ишлар ҳам изчил олиб борилмоқда. Жумладан, ҳозирга қадар ҳудудга 18 километр узунликдаги электр, 24 километр табиий газ, 11,4 километр алоқа, 42 километр ичимлик ва оқова сув тармоғлари тортилиб, ишга туширилди, 22,9 километр узунликдаги йўллар барпо этилди.

Уй-жойлар, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 33 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида сиғими 4 минг метр-куб бўлган сув сақлаш ва узатиш иншоотининг ишга туширилганлиги эса ҳудудда ичимлик суви масаласини тўла ҳал этди.

– Янги Андижон шаҳридаги гўзал манзарани кўриб, кўз қувнайди, – дейди шаҳардаги 21-уйнинг 5-хонадонида яшовчи, меҳнат фахрийси Абдураззоқ Шарипов. – Шароитлар яхшилиги учун аёлим билан шу ерга, ўғлимнинг хонадонига келиб яшаяпмиз. Эрталаб сайр қиламиз, баҳаво жойлар бўлгани учунми саломатлигимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатяпти.

Ёшим етмишга яқинлашяпти. Очиғи, кейинги йилларда юртимиздаги, вилоятимиздаги ўзгаришлардан, бунёдкорлик ишларидан ақлим шошиб қолмоқда. Ҳар қадамда ўзгариш, янги қурилиш. Қисқа муддатда барпо этилаётган бир-биридан чиройли биноларни кўриб, шу кунларга етказганига шукр қиламан. Илоҳим юртимиз тинч, мана шундай хайрли ишлар бошида турган юртбошимиз омон бўлсин.

Биз ушбу ҳудудда иш бошлаган мактабгача таълим ташкилотида бўлдик. Муассасада яратилган шарт-шароитларни кўриб, очиғи ҳавасимиз келди.

– Умумий қиймати 18,4 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида барпо этилган, қарийб 1 гектар майдонга эга, 420 ўринли мактабгача таълим ташкилотимизда айни кунда 6 та гуруҳда 180 нафар болажон тарбияланмоқда, – дейди ташкилот раҳбари Машхурахон Машрабова. – Замонавий қиёфага эга муассасамизда болажонларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол тарбиялаш учун зарур барча шароитлар яратилган. Ошхона, ўйин ва спорт майдончалари, мусиқа, спорт, шахмат, рус, инглиз тили тўгарак хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Масканда 38 нафар малакали педагог ва тарбиячилар болажонларга билим, тарбия бермоқда. Айниқса, Шоҳида Омонова, Шоҳсанам Отажонова, Моҳигул Маҳмудова, Феруза Маҳамматқодирова, Раъно Тўраева, Муҳтарам Умрзоқова сингари малакали устоз, тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячилар фаолиятидан барча мамнун.

– Янги Андижон шаҳрига кўчиб келганимизга кўп вақт бўлгани йўқ, – дейди Муҳайё Содиқова. – Икки нафар фарзандимни ушбу боғчага берганман, шароитлари жуда яхши.

Эрталабдан фарзандларим тезроқ боғчага, боғча опамга борайлик, деб хар-хаша қилади. Болаларимнинг боғчага талпинишларидан биламанки, улар боғчада кўнгилларини чоғ ўтказади.

Жорий йилда ҳудудда яна 1 минг 132 хонадонли 40 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Айни кунларда ўнлаб қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Андижон шаҳридаги “Бинокор мадад қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти биноси, кўп қаватли уйлар барпо этилди.

– Айни кунда қурувчиларимиз 2 ва 3 хонали яна иккита 9 қаватли уй қурмоқда, – дейди жамият раҳбари Хуршидбек Ҳабибуллаев. – Қурилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Шу кунларда 50 нафарга яқин мутахассис ва қурувчиларимиз иш олиб бормоқда. Махсус кран ва бошқа техника воситаларидан фойдаланилмоқда.

Янги Ўзбекистонимизнинг Янги Андижон шаҳридаги дастлабки иншоот ва уй-жойларини барпо этаётганлигимиздан, андижонликларни янги уй-жойлар билан таъминлаш ишига ҳисса қўшаётганлигимиздан фахрланамиз.

Ҳудуддаги Ипотека марказида давлат хизматлари агентлиги, банклар ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари шохобчалари, қурилиш ташкилотлари офислари жойлашган бўлиб, янги уй олмоқчи бўлган фуқароларга субсидия, кредит ажратиш ҳамда бошқа барча турдаги хизматлар шу ернинг ўзида кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Янги Андижон шаҳрида 5,5 гектар майдонда барпо этилган “Ватанпарвар” боғининг ҳам рамзий маъноси бор. Боғдаги “Ватанга қасамёд” монументи, ўрнатилган ҳарбий техникалар музейи, концерт ва томошалар майдонлари, Ватан озодлиги, тинчлиги ҳамда ҳимояси йўлида жон фидо қилган марҳумлар хотирасига ҳурмат сифатида ўрнатилган ёдгорликлар ҳар қандай кишининг қалбида унутилмас таассуротлар қолдиради.

Амфитеатр, дам олиш жойлари, кафетерийлар, болалар ўйингоҳи, декоратив пиёдалар йўлаклари, суғориш ва ёритиш тизимларига, автотураргоҳ ва бошқа кичик архитектура иншоотларига эга бўлган, 19 гектар майдонда ташкил этилаётган манзарали боғ ҳудуд қиёфасини янада гўзал бўлишига хизмат қилади.

Катта ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган Янги Андижон шаҳри яқин йиллар ичида шубҳасиз, Андижоннинг энг кўркам, энг обод ҳудудларидан бирига айланади.

Фахриддин Убайдуллаев

«Реал»га «Сантяго Бернабеу» стадиони бир йилда қанча даромад келтиради?Жаҳоннинг энг совриндор футбол клуби — «Реал Мадр...
11/02/2025

«Реал»га «Сантяго Бернабеу» стадиони бир йилда қанча даромад келтиради?

Жаҳоннинг энг совриндор футбол клуби — «Реал Мадрид» ўтган мавсумда ўзининг «Сантяго Бернабеу» стадионидан 307 млн евро даромад олди, деб ёзди Marca. Стадион сиғими — 78 297 томошабин.

Бу мавсумда эса стадион жами 354 млн евро ёки ҳар бир ўйиндан ўртача 10 млн евро даромад келтириши кутилмоқда.

Қироллик клубининг уй стадиони келтирадиган даромадлар: ўйин кунлари тушадиган пуллар, турли экскурсиялар ва бошқа тадбирлардан олинадиган маблағлар. «Галактикос» ғазнасига бир ўйинда ўртача 10 млн евро келиб тушади.

«Реал» ўтган мавсумда «Сантяго Бернабеу»да 25 ўйин ўтказиб, 248 млн евро ишлади.

Бундан ташқари, «Реал» ўз стадионида турли концертлар ўтказиб ғазнасини тўлдириши мумкин эди, бироқ Мадрид ҳокимлигининг шовқин бўйича талабларидан келиб чиқиб, улар бекор қилинди.

Самарқанд вилояти ҳокимига матбуот котиби тайинландиСамарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ихтиёров Мирзо Рус...
11/02/2025

Самарқанд вилояти ҳокимига матбуот котиби тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ихтиёров Мирзо Рустамович Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Ихтиёров тайинловга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Самарқанд вилояти телерадиоканали» давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритган Манучеҳр Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби этиб тайинланганди.

Экспортёрлар билан учрашув: Самарали қадоқлаш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокамадаКарантин агентлиги директор...
07/02/2025

Экспортёрлар билан учрашув: Самарали қадоқлаш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокамада

Карантин агентлиги директори Иброҳим Эргашев Андижон вилоятида экспортёрлар, тадбиркорлар ва қадоқловчи корхоналар вакиллари билан учрашди. Тадбирда маҳсулотларни халқаро талаблар асосида қадоқлаш, илғор технологияларни жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қадоқлаш жараёни маҳсулотнинг бозордаги муваффақиятини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Айниқса, мева ва сабзавотларни даладан истеъмолчига етказиш занжирида сифатли қадоқ маҳсулотнинг бузилмаслиги ва хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, халқаро ташувларда қадоқларнинг мустаҳкамлиги, транспорт воситаларига мос келиши ҳам эътиборга олиниши керак.

Учрашув давомида қадоқларнинг экологик тоза, қайта ишлашга яроқли ва иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, экспортёрлар ва тадбиркорларнинг қадоқлашга оид фикр ва таклифлари тингланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда янги узилган мева-сабзавотлар, қуритилган ва дуккакли маҳсулотлар учун қадоқлар ишлаб чиқарилиб, йиллик тахминан 2 миллион тонна маҳсулот учун қадоқ тайёрлаш қуввати мавжуд.

Шунингдек, маҳаллаларда кооперация ташкил этиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Арманистон ва ЖАР тажрибаси асосида ташаббускор аҳоли хонадонларида меваларни қуритиш ва экспортга йўналтириш режалаштирилмоқда. Ушбу амалиёт жорий этилиши натижасида республика бўйича 2,5 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш имконияти яратилади.

Тадбир давомида экспорт ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар муҳокама қилиниб, тадбиркорлар ва фермерларга халқаро бозор тенденциялари ҳақида маълумот берилди. Улар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича бевосита савол бериш ва таклифларини билдириш имконига эга бўлишди.

05/02/2025

Андижон вилояти ИИБ барча юртдошларимизни янги киберфирибгарлик туридан огоҳ бўлишга чақиради

Ухлаб қолган элчи лавозимдан бўшатилди Испания ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Белгиядаги элчиси Алберто Антонни зудл...
04/02/2025

Ухлаб қолган элчи лавозимдан бўшатилди

Испания ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Белгиядаги элчиси Алберто Антонни зудлик билан ишдан олишга қарор қилди, деб хабар берди La Gaceta нашри.

Бунга сабаб — Мадриддаги элчилар анжуманида ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес нутқ сўзлаётган пайтда дипломат ухлаб қолган.

Албарес Испаниянинг 2025 йилдаги ташқи сиёсати истиқболлари ҳақида қарийб бир соат маъруза қилган. Бу пайтда Антон эснагани ва ухлаб қолгани акс этган видеокадр тезда дипломатик корпус вакиллари ўртасида тарқалиб кетди. Журналистлар Шимолий Кореяда Ким Чен Ин иштирокидаги маросимда ухлаб қолган амалдор қатл этилганини ҳам эслаб ўтишди.

Люксембургда ишлаб келган Хосе Мария Родригес Косо Испаниянинг Белгиядаги элчиси этиб тайинланиши кутилмоқда.

Қизиғи, Алберто Антон 2022 йил сентябрида Брюсселга элчи бўлиб кетгунига қадар Дипломатия мактабида икки йил ишлаганидан сўнг бўшатилган экан, ҳолбуки, стандарт бўйича бу ерда тўрт йил ишлаб бериш талаб этилади.

Андижон шаҳар 35-ДИМ да Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтдиАндижон шаҳар 35-ДИМ...
03/02/2025

Андижон шаҳар 35-ДИМ да Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди

Андижон шаҳар 35-ДИМ да буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган Новоийхонлик кеча бўлиб ўтди. Тадбир ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Нигорахон Якубова томонидан ташкил этилди. Ушбу тадбирда мактабнинг 6-синф ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори Раънохон Исломова очиб бериб, Алишер Навоий ижодининг ўзбек адабиёти ва маданиятидаги беқиёс ўрнини таъкидлади. У ўз нутқида буюк шоирнинг асарлари нафақат ўз даврида, балки ҳозирги кунда ҳам ёш авлод учун маънавий йўлбошчи бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди. Шунингдек, у ўқувчиларни Навоий асарларини чуқур ўрганишга, буюк мутафаккирнинг ижодий меросидан илҳом олишга чақирди.

Ижодий кеча давомида ўқувчилар Алишер Навоий ғазалларини ёддан ўқишди, шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимларини намойиш этишди. Тадбир давомида Навоий асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди, шунингдек, шоир ғазаллари асосида басталанган куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир сўнгида Раънохон Абдуллаева сўзга чиқиб, Алишер Навоий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай тадбирлар ўқувчиларни китоб ўқишга, ўзбек тилининг гўзаллиги ва қадриятларига чуқур ҳурмат билан ёндашишга ундайди.
Ўқувчилар буюк шоирнинг ижодий мероси ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди ва адабий кеча уларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида иштирокчилар Алишер Навоий асарларини ўрганиш ва тарғиб қилиш муҳимлиги ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Бундай тадбирлар ёш авлоднинг она тилимиз ва миллий адабиётимизга бўлган ҳурматини оширишга хизмат қилади.

Address

Бобуршох 64
Andijan
170101

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Pronews.uz posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Pronews.uz:

Share

Расмий ахборот агентлик


  • Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлаётган энг сўнгги хабарлар.

  • “Pronews.uz” интернет нашри ОАВ сифатида 1326 рақами билан давлат рўйхатидан ўтган.
  • instagram.com/pronews_uz/

    facebook.com/Pronewsuz24/