Андижон вилоят сув таъминоти МЧЖ Матбуот Хизмати

  • Home
  • Uzbekistan
  • Andijan
  • Андижон вилоят сув таъминоти МЧЖ Матбуот Хизмати

Андижон вилоят сув таъминоти МЧЖ Матбуот Хизмати "Андижон вилоят сув таъминоти" МЧЖ Матбуот хизмати

Муаммолар ижобати таъминланмоқдаАйни пайтда Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида фуқаролар...
30/07/2022

Муаммолар ижобати таъминланмоқда

Айни пайтда Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида фуқаролар мурожаати юзасидан Сайёр қабул бўлиб ўтмоқда. Унда ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан мутасадди идоралар вакилларидан жавоб олмоқдалар. Жумладан, бир қанча истеъмолчилар ўз мурожаатида ҳудудлардаги сув таъминотига оид масалалар юзасидан сўров киритдилар. “Андижон сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Ш. Матмусаев бошчилигида ҳар бир мурожаат жойида атрофлича ўрганилиб, ижобий ечими таъминланган бўлса, айримлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

http://t.me/uzsuvandijon

Мутахассислар малакаси синовдан ўтказилдиШу кунларда республикамизда сув таъминоти корхоналарида “Ўзсувтаъминот” АЖнинг ...
29/07/2022

Мутахассислар малакаси синовдан ўтказилди

Шу кунларда республикамизда сув таъминоти корхоналарида “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 2022 йил 24 март кунги 47-буйруғига асосан мутахассислик малакани синовдан ўтказишга оид аттестация жараёнлари ташкил этилмоқда. Бугун “Андижон сув таъминоти” МЧЖда бўлиб ўтган аттестацияда Лаборатория ходимларининг касбига муносиблик даражаси баҳоланиб, малака талабларига мувофиқлиги аниқланди. "Ўзсувтаъминот" АЖнинг Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари К. Джураев иштирок этган аттестацияда ходимлар касбий мажбуриятларига оид тест сўровларига жавоб бердилар.
Тадбирда иштирок этган жамият раҳбари Ш. Матмусаев қатнашчилар фаоллигини эътироф этган ҳолда уларнинг келгуси ишларига омад тилади.

http://t.me/uzsuvandijon

 # Ўқишни тавсия этамиз!Андижон тумани ҳокимлиги нашри “Андижон тонги” газетасининг навбатдаги сони эълон қилинди. Унда ...
29/07/2022

# Ўқишни тавсия этамиз!

Андижон тумани ҳокимлиги нашри “Андижон тонги” газетасининг навбатдаги сони эълон қилинди. Унда муаллиф Анваржон Ҳалимовнинг “Нондай азиз муқаддас неъмат” номли мақоласи чоп этилган. Мақолада ичимлик сувига бўлган муносабатнинг бугунги кўриниши ўз ифодасини топган бўлиб, у ҳар бир ўқувчини ўйлашга, мулохаза ва хулоса қилишга чорлайди.

http://t.me/uzsuvandijon

25/07/2022

Мурожаатга муносабат
Ичимлик суви таъминоти қайта тикланмоқда

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган навбатдаги мурожаат “Андижон сув таъминоти” МЧЖ масъулларини сергаклантирди. Сабаби, унда Андижон шаҳридаги Мирпўстин МФЙ Лойиҳавий кўчада тоза ичимлик суви таъминотида муаммолар мавжудлиги баён этилган эди. Ўрганиш давомида таъминотдаги узилишларга ҳудудда истиқомат қилувчи истеъмолчиларнинг тармоққа ноқонуний уланишлари сабаб бўлганлиги ойдинлашди.
Ушбу видеомуносабатда шу ҳақида фикр юритамиз.

http://t.me/uzsuvandijon

Ноқонуний уланишларга бархам берилмоқдаАндижон вилояти ҳудудий сув инспекцияси ходимлари  “Андижон сув таъминоти” МЧЖ би...
25/07/2022

Ноқонуний уланишларга бархам берилмоқда

Андижон вилояти ҳудудий сув инспекцияси ходимлари “Андижон сув таъминоти” МЧЖ билан ҳамкорликда жойларда сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатларига бархам бериш орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш сифатини янада яхшилаш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, бугун Андижон шаҳридаги Мирпўстин МФЙ Лойиҳавий кўчасида бўлиб ўтган назорат иши давомида тармоққа бир нечта ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бу борада аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ноқонуний уланишлар тармоқдан узиб қўйилди. Жавобгар шахсларга нисбатан маъмурий чора кўриладиган бўлди.
Бу каби ўрганиш ишлари жойларда давом этмоқда.

http://t.me/uzsuvandijon

Улуғнорда иккита кўчада сув қувури тортилмоқдаАндижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Хамраев Улуғнор туманида бў...
25/07/2022

Улуғнорда иккита кўчада сув қувури тортилмоқда

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Хамраев Улуғнор туманида бўлиб, Учкўприк маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Унда ҳудудни комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш масаласи кўриб чиқилди. Халқ билан юзма-юз бўлиб ўтган мулоқот натижасида маҳалланинг Янги балиқчи ва Жалақудуқ кўчаларига 4,5 км ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, 20 та кам таъминланган оилаларга сув ҳисоблаш мосламаси бепул ўрнатиб бериладиган бўлди.

http://t.me/uzsuvandijon

07/07/2022

Истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш чораси кўрилмоқда

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйларни тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадига йўналтирилган саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Жумладан, Андижон шаҳрида янги қувур тортиш ишлари олиб бориляпти. Бу ҳақида Андижон вилоят телевидениесининг “Андижон ахбороти” дастурида маълум қилинди.

http://t.me/uzsuvandijon

27/06/2022

# 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни!

Бизни қутлайдилар!

http://t.me/uzsuvandijon

Address

Andijan

Opening Hours

Monday 08:00 - 17:00
Tuesday 08:00 - 17:00
Wednesday 08:00 - 17:00
Thursday 08:00 - 17:00
Friday 08:00 - 17:00
Saturday 08:00 - 16:00

Telephone

+998912898800

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Андижон вилоят сув таъминоти МЧЖ Матбуот Хизмати posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share