Tourist Police of Tashkent region

Tourist Police of Tashkent region Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Tourist Police of Tashkent region, Digital creator, Charvak.

Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати – самарали хизматнинг асосиЧорвоқ туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳамда Тошкент...
22/07/2025

Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати – самарали хизматнинг асоси

Чорвоқ туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ҳамда Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари учун филология фанлари номзоди, профессор, “Антик дунё” ва “Турон” халқаро фанлар академиялари академиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси Раҳимбой Жуманиёзов иштирокида амалий учрашув ташкил этилди.

Учрашувда нутқ маданияти ва нотиқлик санъатининг касбий фаолиятда, жумладан, сайёҳлар билан мулоқотда, фуқароларга мурожаат этишда, кенг жамоатчилик билан ишлашда тутган муҳим ўрни алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, бошқарув жараёнида нутқий таъсирнинг аҳамияти ва тарғибот-ташвиқот ишларида нотиқлик маҳоратининг аҳамияти ҳақида амалий тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчилари ушбу кўникмалар хизмат самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.

🔹 “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири давом этмоқдаТошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан “Хав...
21/07/2025

🔹 “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири давом этмоқда

Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирининг иккинчи босқичи доирасида ишларни амалга ошириш давом этяпти.

Профилактик тадбирлар доирасида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган ишлар мунтазам равишда олиб бориляпти. Туризм масканлари, дам олиш ҳудудлари ва пляжларда назорат кучайтирилиб, аҳоли билан профилактик суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

🇺🇿 TOURIST POLICE 🇺🇿

Qozogʻiston Respublikasi fuqarosi Jaylasheva Guldenning Boʻstonliq tumani Heavens Garden dam olish maskaniga dam olish u...
17/07/2025

Qozogʻiston Respublikasi fuqarosi Jaylasheva Guldenning Boʻstonliq tumani Heavens Garden dam olish maskaniga dam olish uchun kelgan vaqtida iphone 15 pro max rusumli telefonni yoʻqotib qoʻyganligi toʻgʻrisida qilgan murojaati yuzasidan Havfsiz turizmni ta'minlash boshqarmasi jamoat tartibini saqlash guruhi hodimlari tomonidan ushbu fuqaroning telefoni topilib qaytarildi.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирининг иккинчи босқичига старт берилдиТошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқа...
15/07/2025

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирининг иккинчи босқичига старт берилди

Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичига расман старт берилди.

Мазкур тадбир доирасида фуқаролар ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган вазифалар изчил бажариб келинмоқда.

Хусусан, туризм масканлари, дам олиш ҳудудлари ва пляжларда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, ходимлар томонидан назорат ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Сайёҳларга амалий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бартараф этиш, шубҳали ҳолатларга тезкор муносабат билдириш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Тадбир доирасида аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактик суҳбатлар ташкил этилиб, жамоатчилик билан ҳамкорликда хавфсиз муҳитни шакллантириш борасида амалий ишлар давом этмоқда.

🇺🇿TOURIST POLICE🇺🇿

Амирқул Карим Чорвоқ туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ва Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси...
07/07/2025

Амирқул Карим Чорвоқ туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ва Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан учрашув ўтказди

Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси, таниқли шоир,  публицист ва таржимон Амирқул Каримов Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ташриф буюриб, у ерда Чорвоқ туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан учрашди.
Амирқул Карим ўзининг фаолияти ва ёзган китоблари ҳақида сўзлаб берди. Ушбу маданий учрашувнинг асосий мақсади ходимларни илҳомлантириш, уларни ривожланиш ва ўз устида ишлашга мотивация беришдан иборат бўлди.
Учрашув самимий ва дўстона муҳитда ўтиб, иштирокчилар Амирқул Каримга миннатдорлик билдиришди ҳамда бундай маданий тадбирлар ходимлар учун профессионал ва шахсий ривожланишда жуда муҳим эканини таъкидлашди.

«EPAM» за чистую природуВ Бостанлыкском районе Ташкентской области прошла экологическая акция по очистке окружающей сред...
07/07/2025

«EPAM» за чистую природу

В Бостанлыкском районе Ташкентской области прошла экологическая акция по очистке окружающей среды от мусора, организованная международной IT-компанией EPAM. Сотрудники EPAM не раз приезжали в Бостанлык с целью помочь в сохранении чистоты и красоты природы.

На этот раз команда волонтёров провела масштабную уборку на туристических участках района, собрав большое количество бытового мусора и пластиковых отходов. К акции присоединилась туристическая полиция Ташкентской области, которая сопровождала мероприятие, обеспечивая порядок и безопасность.

Одним из партнёров в организации мероприятия выступила Дирекция туристско-рекреационной зоны «Чарвак», оказавшая содействие в проведении акции и поддержке инициативы по охране окружающей среды.

Представители туристической полиции выразили благодарность компании за стремление внести вклад в сохранение экологической чистоты одного из самых живописных уголков Узбекистана.

«Мы рады видеть такие инициативы от крупных компаний. EPAM уже не в первый раз показывает пример настоящей социальной ответственности. Такие акции вдохновляют и объединяют людей вокруг важной цели — сохранения природы», — отметили сотрудники туристической полиции.

Хавфсиз туризм — барқарор тараққиёт кафолатиТошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонид...
07/07/2025

Хавфсиз туризм — барқарор тараққиёт кафолати

Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Пайшанба профилактика куни” ҳамда “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактика тадбирлари доирасида бир қатор тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Тадбирлар доирасида туризм намоиш объектлари, таълим муассасалари, меҳмонхоналар ва йўлларда жамоатчилик ва фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилди. Хусусан, ўқувчи ёшлар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, хавфсиз фаол ҳаёт тарзини шакллантириш, жамоат тартиби ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларининг ходимлари билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, меҳмонлар хавфсизлигини таъминлашда уларнинг фаол иштироки муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва масъулиятли ҳаракатланиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Пляж мавсуми очилдиИссиқ кунлар бошланиши билан пляж мавсуми ҳам старт олди. Мазкур даврда соҳил ҳудудларида хавфсизликн...
07/07/2025

Пляж мавсуми очилди

Иссиқ кунлар бошланиши билан пляж мавсуми ҳам старт олди. Мазкур даврда соҳил ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари соҳилларда жамоат тартибини назорат қилади, фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатади, йўқолган буюмлар юзасидан мурожаатларни кўриб чиқади ҳамда сайёҳларга қонун-қоидалар ҳақида маълумот беради.

Уларнинг фаолияти сайёҳлар кўп тўпланадиган ҳудудларда хавфсиз ва самарали дам олиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Тошкент вилояти ИИББ Ҳавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоаси “Заковат” ўйинида муносиб иштирок этдиЖорий йилда “За...
07/07/2025

Тошкент вилояти ИИББ Ҳавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоаси “Заковат” ўйинида муносиб иштирок этди

Жорий йилда “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Вазир кубоги” мусобақаси ўтказилди. Беллашув Республика миқёсида ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида ташкил этилди. Унда 20 та жамоа билим ва зеҳн синовларида иштирок этди.
Тошкент вилояти ИИББ Ҳавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоаси беллашувда фаол қатнашиб, билим, зеҳн ва жамоавий ҳамжиҳатликда ўзини кўрсата олди. Натижада жамоа 4-ўринни эгаллаб, “Энг фаол жамоа” деб топилди.
Ташкилотчилар томонидан жамоа қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу уларнинг интеллектуал салоҳияти ва ташаббускорлигининг эътирофи бўлди.
Бу ютуқ бошқарма нуфузини юксалтириб, ёш ходимларга илҳом бағишлади ва келгусида бундан-да фаол қатнашишга туртки берди.
Интеллектуал мусобақалардаги бундай муваффақиятлар ходимлар жисмоний тайёргарликдан ташқари, интеллектуал жиҳатдан ҳам юқори салоҳиятга эга эканини тасдиқлайди.

“Заковат” беллашувида фахрли ўринҲуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида “Тинчлигимиз, та...
05/07/2025

“Заковат” беллашувида фахрли ўрин

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида “Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун!” шиори остида ўтказилган ёшлар ойлиги доирасида интеллектуал “Заковат” ўйини ташкил этилди.

Мазкур беллашувда Тошкент вилояти ИИББ жамоаси фаол иштирок этиб, ўз билими ва зийраклиги билан ажралиб турди. Жамоа кучли рақобатда муносиб иштирок этиб, фахрли III-ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси соврини билан тақдирланди ва дипломга сазовор бўлди.

Бу каби тадбирлар ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамоада ишлаш кўникмасини мустаҳкамлаш ҳамда ёшлар ўртасида дўстона муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Назначение:Руководитель штаба Управления по обеспечению безопасного туризма.
16/06/2025

Назначение:
Руководитель штаба Управления по обеспечению безопасного туризма.

Сотрудники туристической полиции Ташкентской области обеспечили общественный порядок на мероприятии Global Wellness Day7...
10/06/2025

Сотрудники туристической полиции Ташкентской области обеспечили общественный порядок на мероприятии Global Wellness Day

7–8 июня 2025 года в живописном месте Greenhills Resort прошло масштабное международное мероприятие — Global Wellness Day. Программа включала спортивные активности, мастер-классы, тимбилдинг, занятия йогой и вечернюю дискотеку. Участники наслаждались отдыхом, укрепляли здоровье и занимались саморазвитием.

На протяжении всего мероприятия службу по обеспечению общественного порядка и безопасности несли сотрудники туристической полиции Ташкентской области. Благодаря их слаженной работе был обеспечен спокойный и комфортный отдых всех гостей и участников мероприятия.

Туристическая полиция, обладающая высокой профессиональной подготовкой и знанием иностранных языков, оказывала информационную поддержку, помогала в навигации по локациям и следила за соблюдением общественного порядка на территории курорта.

Address

Charvak

Telephone

+998707624029

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Tourist Police of Tashkent region posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Tourist Police of Tashkent region:

Share