Vodiy24.uz

Vodiy24.uz So'nggi yangiliklar, xabarlar, lavhalar

02/09/2025

Ботир Қодировнинг фарғоналик шогирдлари Муҳаммадзоҳир ва Жавоҳирлар Фарғонадаги Мустақиллик байрами тадбирида

Vodiy24 uz saytining telegram kanali
👉https://t.me/vodiy24_uz

ОАВ учун контент марказига янги раҳбар ва ўринбосарлар тайинландиПрезидент Администрацияси фармойишига мувофиқ, Қобулжон...
02/09/2025

ОАВ учун контент марказига янги раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди

Президент Администрацияси фармойишига мувофиқ, Қобулжон Холиқович Аҳмедов Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори этиб тасдиқланди.

Қобулжон Аҳмедов бунгача «MY5» телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг «Ёшлар» ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.

Марказ раҳбарига икки ўринбосар ҳам тайинланди:

Ҳусан Салихов – директорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. У илгари Президент Матбуот хизмати Медиа марказига раҳбарлик қилган ҳамда режиссёр сифатида фаолият юритган.

Жаҳонгир Абдураҳмонов – директор ўринбосари сифатида иш бошлади. У бундан олдин Президент Матбуот хизматида бош консультант сифатида ишлаган, шунингдек, “UZREPORT”да шеф-муҳаррир лавозимини ҳам эгаллаган.

02/09/2025

Наманган ва Тошкент вилоятида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

1️⃣ Наманган шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тезкор тадбир ўтказди. Унга кўра, шаҳар ҳокими ва пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ерда кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилган.

🚨 Тадбирда МЧЖ раҳбари пулни олган вақтида ушланди. Кейин шаҳар ҳокими унинг ишончли одами орқали 60 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳам қўлга олинди.

⚖️ Ҳозирда Наманган шаҳар ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан унга ва девонхона мудирига, 168-модда 4-қисми “а” банди ва 28, 211-модда 3-қисми “а” банди билан МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

👮 Шаҳар ҳокимига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

2️⃣ Зангиота туманида (Тошкент вилояти) қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси маҳаллий фуқарога тегишли уй ёнидаги давлат захирасидаги 8 сотих ерни тадбиркорлик фаолияти учун расмийлаштириш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.

💰 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари уни ушлади.

⚖️ Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” банди ва 28,211-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактабларда янги ўқув йили бошландиФарғона шаҳридаги 25-мактабда янги ўқув йили қувонч ва шодлик билан бошланди. Боиси т...
02/09/2025

Мактабларда янги ўқув йили бошланди

Фарғона шаҳридаги 25-мактабда янги ўқув йили қувонч ва шодлик билан бошланди. Боиси тўлиқ қайта таъмирдан чиққан мактаб бугундан ўқувчиларни яна бағрига олди.

Бугун 1-синфга қадам қўйган болажонларга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Президент совғалари топширди. Бу эса уларда китобга меҳр, билимга рағбат ва катта орзуларга йўл очади деб умид қиламиз.

Президент совғалари эса болажонлар учун қувончгина эмас, балки масъулият рамзи ҳамдир.

01/09/2025

Yulduz Usmonova Farg‘onada

01/09/2025

Yulduz Usmonova Farg‘onada Mustaqillik bayramida!

31/08/2025

Farg‘ona Eko shaharda mustaqillik bayrami 2025

O‘zbekiston xalq artisti Sherali Jo‘rayevning Bandaman qo‘shig‘i Botir Qodirov hamda uning farg‘onalik shogirdlari ijrosida

Мактабларни бошқариш тизимига ислоҳот керак!Янги, замонавий бошқарув услублари киритилмаса таълим тизими ботқоққа ботиб ...
29/08/2025

Мактабларни бошқариш тизимига ислоҳот керак!

Янги, замонавий бошқарув услублари киритилмаса таълим тизими ботқоққа ботиб бораверади. Чунки, ҳозир мактабни бошқараётганлар замонавий бошқарувни ўқимаган. Эски диктатура инструментларидан фойдаланиб, зўрлик ва қўрқитув билан бошқариб келишяпти.

Ушбу видеода Наманган вилояти Давлатобод тумани 53-умумтаълим мактабидаги ҳолатлардан парча келтирилган.

👉

29/08/2025

Sirdaryo IIB boshligʻi va sobiq YPX xodimi o‘rtasidagi muloqot

Sirdaryo viloyatining Guliston shahrida sobiq YPX xodimining oʻz avtomobilini davlat raqamisiz boshqarib yurgani viloyat IIB boshligʻi Farrux Haydarov eʼtiroziga sabab boʻlgan.

28/08/2025

Президент Мустақиллик куни арафасида 523 кишини, жумладан 8 нафар хорижликни афв этди

“Ўзбекистон 24” телеканалида эълон қилинган президент фармони билан:

🔸195 нафар шахс жазодан бутунлай озод этилди;
🔸147 нафари — шартли-эрта;
🔸87 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди;
🔸94 нафарининг қамоқ муддати қисқартирилди.
Авф этилганлар орасида 45 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 31 киши, 30 ёшгача бўлган 220 киши, шу жумладан, битта вояга етмаган шахс, 8 нафар хорижлик, хусусан, 15 нафар илгари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахс.

25/08/2025

Тожикистондан Фарғонага кириб келган дори тўла машина

Андархон чегара божхона постида Тожикистондан кириб келган фуқаро бошқарувидаги Ласетти русумли автотранспорт воситаси метан баллони захира баллони торпеда бамперларида 150 миллон сўмлик 23 турдаги сифати кафолатланмаган дорилар яширилгани аниқланди.

Vodiy24.uz

Address

Fergana
150100

Telephone

+998976250770

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Vodiy24.uz posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Vodiy24.uz:

Share

Informatsion portal

Bizni kuzating, taklif va fikrlar bo`lsa marhamat

Hamkorlik: OAV sohasiga qiziqadigan va biznesini rivojlantirishni istaganlarni hamkorlikka taklif etamiz.