28/07/2025
ДУНЁҚАРАШ
Торини кенг тушунмас, кенг қарашни тор қараш,
Оқибатда кун ора ноҳушлик, уруш-талаш.
Мантиқсиз кўринади, бир бирининг юмуши,
Узоққа чўзилади дока рўмол қуриши.
Туғилолмай бахт ҳалак, ой суриб, суриб йиллар,
Тенглашгунча қарашлар вайрона қанча диллар.
Бахт учун муҳим эмас, қарашнинг тор, кенглиги,
Муҳимдир тор бўлса ҳам унинг бир хил, тенглиги...
©Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
02.07.2023