Korrespondent

Korrespondent Korrespondent.uz – Kunning eng muhim yangiliklari

«KORRESPONDENT MEDIA GROUP» MCHJ
Guvohnoma:

Жангари фильмлар суперюлдузи, миллионлаб инсонлар учун кумир ҳисобланган Жеки ЧанУ Буюк Хитой деворида Олимпия машъаласи...
03/02/2022

Жангари фильмлар суперюлдузи, миллионлаб инсонлар учун кумир ҳисобланган Жеки Чан

У Буюк Хитой деворида Олимпия машъаласи эстафетасида иштирок этди

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14351

03/02/2022

Эрдўғон: Фахрий қоровул олдида “Украинага шон-шуҳрат!” деб айтди

Хабарни яқинларингизга ҳам юборинг

HD ▶️ https://youtu.be/SuRWXqB1rZs

👉

Расман: олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўткази...
03/02/2022

Расман: олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилади

Талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштиришдаги ноқулайликларнинг олдини олиш ҳамда талабаларнинг ижара уйлари ва ётоқхоналарига ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу оралиқдаги дарс машғулотлари ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14348

03/02/2022

«Netflix»нинг машҳур сериалидаги бош роль ижрочиси ўзбекистонлик йигит бўлиб чиқди

Хабарни яқинларингизга ҳам юборинг...

HD ▶️ https://youtu.be/F8i1EF4fnSc

  Кемеровода бир ярим йилдан бери вафот этган эгасини шифохона деразалари остида кутаётган ит аниқландиБир ярим йилдан б...
03/02/2022



Кемеровода бир ярим йилдан бери вафот этган эгасини шифохона деразалари остида кутаётган ит аниқланди

Бир ярим йилдан бери ит Cовид бўлими зинапоясида ўтириб, вафот этган эгасини кутмоқда. Шифокорлар итга "Хатико" деб ном беришди.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14346

Муниса Ризаева созандаларининг барчасини ишдан бўшатди Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида созандалари ...
03/02/2022

Муниса Ризаева созандаларининг барчасини ишдан бўшатди

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида созандалари таркибини ўзгартирганини маълум қилди.

Муниса Ризаева кўпчилик шу ҳақда савол бераётганини айтди. Хонанда янги мавсумда профессионал созандалар гуруҳи билан ишлашини таъкидлади. У эски созандалари ҳақида ҳозирда ҳеч нима билмайди.

«Ҳаммага салом. Кўпчилик ‘Созандаларингиз қани?’, деб сўраяпти. Мен янги созандалар олганман. Энди менда янги жамоа ишлаяпти. Олдингилар билан биз хайрлашдик. Мен улар қаерда, нима қиляпти, қандайлигини билмайман. Худо хоҳласа янги мавсумда янги профессионал мусиқачилар билан биргаликда ишлаймиз. Ҳаммага катта раҳмат», — дейди хонанда.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14345

03/02/2022

"Аслида эркакка аёл керакми?" Тренддаги каучерни эркаклар тугул аёллар ҳам ёмонлай бошлади

Сизнинг фикрингиз...

HD ▶️ https://youtu.be/KIO9BMYR9Hk

Асрий орзулар ушалиши мумкин. Растаможка 50% га қисқартириладими? Узоқ кутилган воқеа рўй бериши мумкин. Ўзбекистонда хо...
02/02/2022

Асрий орзулар ушалиши мумкин. Растаможка 50% га қисқартириладими?

Узоқ кутилган воқеа рўй бериши мумкин. Ўзбекистонда хорижий автомобилларнинг божхона расмийлаштируви (Растаможка) 50 фоизга қисқартирилиши мумкин.

УзАуто Моторсъни назорат қилувчи «Ўзавтосаноат» ҳукуматга хорижий автомобиллар учун божхона тўловларини кескин 50 фоизгача камайтиришни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, УзАуто компанияси мижозларга Спарк, Нехиа, Собалт, Гентра автомобилларини етказиб беришда катта муаммоларга дуч келмоқда.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14342

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов танқидий мақолалар учун журналистларга пул тўламоқчи «Танқид қилгани учун журналист в...
02/02/2022

Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов танқидий мақолалар учун журналистларга пул тўламоқчи

«Танқид қилгани учун журналист ва блогерларга керак бўлса раҳмат айтиб, пул берамиз», — дейди Эркинжон Турдимов.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14341

Талаба ва ўқувчилар учун авиа ҳамда поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма сақланиб қолинадиУмуман, ҳеч бир ўқувчи ва тала...
02/02/2022

Талаба ва ўқувчилар учун авиа ҳамда поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма сақланиб қолинади

Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди, дейилган ССВ хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ОТМ, академик лисей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади.

Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лисей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади.

Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган штаблар фаолияти йўлга қўйилади.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14340

Таълим муассасалари яна "offline" режимга ўтади7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим...
02/02/2022

Таълим муассасалари яна "offline" режимга ўтади

7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лисейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

CCВ Ўзбекистонда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилиши ҳақида маълум қилди:

«Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стасионардан чиқарилаётганлар сонининг стасионарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

👉 https://t.me/korrespondentuzb/14339

Address

Tashkend

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Korrespondent posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Korrespondent:

Share