24/01/2025
Тил ожиз....
Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди - Алишер Қодиров
«Миллий Тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировнинг фикрича, газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин.
«Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.
Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганишимиз керак.
Янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлаймиз.
Яшил энергетика келажагимиз», дейди у.
Статистика агентлигига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон табиий газ импорти ҳажми $1,68 миллиардни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 141,7% га кўп.
Газ экспорти 18,4% га ошиб, $627,6 миллионни ташкил этди.
2023 йилнинг август ойида Ўзбекистонда 296 та нефт-газ кони мавжудлиги, уларда жами 1 трлн 854 млрд куб метр газ захиралари борлиги айтиб ўтилганди.