hilolnashr_yunusobod

hilolnashr_yunusobod Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from hilolnashr_yunusobod, Book & Magazine Distributor, Tashkend.

 #янгиликНавбатдаги янгилик! «Араб адабий тили» (бошланғич ва ҳуснихат китоблари) қайта нашр қилиндиУшбу ўқув қўлланмада...
27/03/2023

#янгилик

Навбатдаги янгилик! «Араб адабий тили» (бошланғич ва ҳуснихат китоблари) қайта нашр қилинди

Ушбу ўқув қўлланмада араб алифбоси ва ифодали ўқиш қоидалари визуал тарзда ёритилган. Ўқув қўлланма «Grand ta'lim» тингловчиларининг араб тили курсини бошланғич даврида фойдаланишлари учун тайёрланган.

Қўлланмани тайёрлашда турли араб давлатлари университетлари ва дунёнинг араб тилини ўқитиш бўйича етакчи марказлари томонидан ишлаб чиқилган дарслик ва ўқув қўлланмаларидан самарали фойдаланилди.

👉 Нархи: 40 000 сўм (иккита китоб нархи)

☎️ +998881302927

 Kelayotgan dam olish kunlari doʻkonlarimizning ish tartibi bilan tanishing:👉 Bosh doʻkon va Namangan filiali: 18, 19, 2...
17/03/2023



Kelayotgan dam olish kunlari doʻkonlarimizning ish tartibi bilan tanishing:

👉 Bosh doʻkon va Namangan filiali: 18, 19, 20 va 21-mart dam olish kunlari;

👉 Abu Saxiy filiali: 19-mart kuni ishlaydi. Boshqa kunlar dam olish kuni;

👉 Koʻkcha filiali: 18-mart va 20, 21-mart dam olish kunlari. 19-mart ish kuni;

👉 Margʻilon filiali: 19-20-mart dam olish kunlari. Boshqa kunlar ishlaydi;

👉 Samarqand va Urganch filiali: 20-mart ish kuni;

👉 Andijon, Qoʻqon, Chirchiq, Denov, Qarshi, Buxoro filiallari: 19-mart dam olish kuni. Boshqa kunlar ishlaydi;

👉 Yunusobod, Chorsu, Sergeli, Nukus filiallari: 19, 20, 21-mart dam olish kunlari;

👉 Navoiy filiali: 18-19-mart dam olish kunlari. Boshqa kunlar ishlaydi.

✅ Do'konlarimiz manzili

15/03/2023
 #Янгилик  Мусҳафи шариф нашрдан чиқди!«Hilol Nashr» ва «Дорул Ғавсоний» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинадиган мусҳаф...
15/03/2023

#Янгилик

Мусҳафи шариф нашрдан чиқди!

«Hilol Nashr» ва «Дорул Ғавсоний» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинадиган мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри чиқди.

Бу галги мусҳафнинг аввалги нашрларидан вароқлари кўк рангда эканлиги билан фарқ қилади.

👉 Нархи: 56 000 сўм

☎️ +998881302927

 #сотувда 4 китобдан иборат «Ал-Камил» - араб тили дарслиги сотувдаКитоб араб тилида ёзилган бўлиб, асосан ўқув муассаса...
04/03/2023

#сотувда

4 китобдан иборат «Ал-Камил» - араб тили дарслиги сотувда

Китоб араб тилида ёзилган бўлиб, асосан ўқув муассасалари ўқувчилари фойдаланиши учун мўлжалланган.

Жами 4 та китобдан иборат ушбу дарсликларни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

👉 «Ал камил» - Араб тили дарслиги (A1) — 53 000 сўм

👉 «Ал камил» - Араб тили дарслиги (A2) — 31 000 сўм

👉 «Ал камил» - Араб тили дарслиги (B1) — 50 000 сўм

👉 «Ал камил» - Араб тили дарслиги (B2) — 50 000 сўм

☎️ +998881302927

 #янгилик«Тафсири Ҳилол» китоби қайта нашр қилинди!✨ Рамазон ойининг ташрифи яқин қолганда «Hilol Nashr» нашрётидан кўпл...
02/03/2023

#янгилик

«Тафсири Ҳилол» китоби қайта нашр қилинди!

✨ Рамазон ойининг ташрифи яқин қолганда «Hilol Nashr» нашрётидан кўплаб китобхонлар кутган янгилик! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шоҳ асарларидан бири, 6 жилддан иборат «Тафсири Ҳилол» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди!

Тўпламда Қуръони Каримнинг тўлиқ арабча матни, унинг ўзбекча таржимаси ҳамда шарҳи келтирилган. Таржима ва шарҳ энг замонавий услубда эканлиги ўқувчи учун Аллоҳнинг каломини осон тушунишга ёрдам беради, иншааллоҳ.

👉 Нархи: 680 000 сўм

☎️ +998881302927

 #мақола  #маълумот15 февралдан 15 мартга қадар анъанавий «Контрафактсиз ой»лиги ўтказилмоқдаҲар йили Республика бўйлаб ...
27/02/2023

#мақола #маълумот

15 февралдан 15 мартга қадар анъанавий «Контрафактсиз ой»лиги ўтказилмоқда

Ҳар йили Республика бўйлаб ўтказиб келинаётган ушбу ойликда ишлаб чиқарувчи, сотувчилар орасида ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик муқаррарлиги бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, «плагиатга» нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни режа қилинган.

Шу ўринда айтиб ўтамиз, «Hilol Nashr» нашриёти томонидан чоп қилинган бир қатор китоблар ҳам бошқалар томонидан қалбакилаштириб келиняпти.

 #янгилик «Олтин силсила – Саҳиҳул Бухорий» тўплами яна сотувдаБуюк муҳаддис бобомиз имом Бухорийнинг «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ...
20/02/2023

#янгилик

«Олтин силсила – Саҳиҳул Бухорий» тўплами яна сотувда

Буюк муҳаддис бобомиз имом Бухорийнинг «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоби ҳадис тўпламлари ичида энг ишончли тўплам экани олимлар томонидан эътироф этилган. Ислом дунёси уламолари бу тўплам Аллоҳ таоло инсониятни ҳидоятга бошлаш учун нозил қилган Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли китоб эканини таъкидлашган.

Кўпчилик томонидан севиб ўқилаётган мазкур тўпламнинг баъзи жузлари сотувда қолмаган эди. Бугун ана шу етишмай турган жузлар ҳам қайта нашрдан сўнг сотувга чиқарилди. Энди сиз азиз китобхонлар, ҳадис илми ихлосмандлари «Саҳиҳул Бухорий» китобининг 8 та жузини тўплам ҳолида харид қилишингиз мумкин.

Мазкур тўпламни «Hilol-Nashr» нашриётининг Тошкент шаҳридаги дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 785 000 сўм

☎️ +998881302927

 #янгилик «Дуо ибодатнинг мағзидир» китоби нашр қилинди«Hilol Nashr» нашрётидан навбатдаги янгилик!Фотимахон Сулаймон қо...
17/02/2023

#янгилик

«Дуо ибодатнинг мағзидир» китоби нашр қилинди

«Hilol Nashr» нашрётидан навбатдаги янгилик!
Фотимахон Сулаймон қори қизи томонларидан тайёрланган «Дуо ибодатнинг мағзидир» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Аллоҳга шукр келтиришнинг бир тури дуо қилишдир. Дуо шукрдир, дуо тавбадир, дуо ибодатнинг аслидир. Дуо — тавозеликнинг бир кўринишидир. Дуо бандани Роббисининг олдида қуллигини намоён қилишдир. Дуо банда билан Роббисининг ўртасидаги узвий алоқадир.

Ушбу мўъжаз китобда ибодат чоғида ва бошқа турли ҳолатларда ўқиладиган дуолар жамланган.

👉 Нархи: 42 000 сўм

☎️ +998881302927

 #сотувда  «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби қайта нашр қилиндиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юс...
15/02/2023

#сотувда

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» деб номланган китоблари қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган «Тафсири Ҳилол»нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.

Китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

👉 Нархи: 170 000 сўм

☎️ Маълумот учун: +998881302927

 #сотувдаУстоз Абдулманнон Абдуллоҳнинг китоблари сотувда✨ «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» — китобда муомалат...
15/02/2023

#сотувда

Устоз Абдулманнон Абдуллоҳнинг китоблари сотувда

✨ «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» — китобда муомалат илми, савдо ва тижорат, олди-берди масалалари, саноат, сотувчи билан харидор ўртасидаги муносабатлар каби муҳим масалалар баён қилинган.

💵 «Закот китоби» — ушбу китобда моддий ибодат бўлган закот ҳақида, закотга оид фатволар, муҳим маълумотлар жамланган.

🐑 «Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» — китоб аввалида зулҳижжа ойи, унинг 10-куни, арафа куни рўзаси, такбир ва ташриқ ҳақида маълумотлар берилиб, сўнгра қурбонликка оид батафсил маълумотлар, китоб охирида эса ақиқага оид масалалар ёритилади

🛫 «Сафар китоби» — китобда мўмин одам сафар қилмоқчи бўлса, нималарга эътибор берилиши, сафарнинг одоблари, сафар пайтидаги ибодатлари масаласи ва бошқа керакли масалалар ёритилган.

👉 «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китоби — 50 000 сўм

👉 «Закот китоби» (Закотга оид фатволар) китоби — 30 000 сўм

👉 «Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китоби — 20 000 сўм

👉 «Сафар китоби» (Сафарга оид фиқҳий масалалар) — 45 000 сўм

☎️ +998881302927

 #Янгилик  Тажвидли мусҳафи шарифнинг 30 пораси алоҳида қилинган нашри (махсус қутида) қайта нашр қилинди!«Hilol-Nashr» ...
08/02/2023

#Янгилик

Тажвидли мусҳафи шарифнинг 30 пораси алоҳида қилинган нашри (махсус қутида) қайта нашр қилинди!

«Hilol-Nashr» ва «Дорул Маърифа» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинган тажвидли мусҳафи шарифнинг 30 пораси алоҳида қилинган нашри қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Ўқувчи учун кўпчиликлашиб Қуръони Каримни хатм қилиш, ўзи билан олиб юриш, шунингдек, Қуръон ўқишни энди ўрганаётганлар учун тажвид қоидалари келтирилгани билан ҳам ушбу мусҳаф жуда қулайдир.

Ҳозирча мусҳафи шарифни Тошкент шаҳридаги 6 дўконимиз ҳамда онлайн саҳифамиздан харид қилишингиз мумкин. Қолган дўконларимизда пайшанба кунидан сотувга чиқади.

👉 Нархи: 160 000 сўм

☎️ +998881302927

Address

Tashkend

Telephone

+998881302927

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when hilolnashr_yunusobod posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share