25/07/2025
"ШОШ" подкаст - № 11
Абдулҳошим МУТАЛОВ
✨Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Бош вазири Абдулҳошим Муталов «Ёшлар кундалиги» га катта интервью берди.
➖Йиллар давомида матбуотда кўриниш бермаган, олис тўқсонинчи йилларда мамлакатда энг қудратли иккинчи амалдор бўлган инсон билан суҳбатимиз ноёб фикрларга бой, бир қадар эҳтиёткор кайфиятда ўтди.
⚡️ Кўпни кўрган донишманд бу давлат арбоби қачонки, суҳбат ўзани Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатга боғланганда, равшан ва равон гурунг бошланди. Қолган гапларни видеода кўрарсиз.
❗️Яна бир гап. Йирик сиёсатчи, давлат ва жамият қурилишида фаол қатнашган арбоб сифатида у кишининг ҳали айтадиган гаплари, изоҳ берадиган, муносабат билдирадиган ўринлари кўп. Бу суҳбат эса «матбуотдан узоқда юриш» даврини якуни, биринчи интервью, холос. Катта суҳбатлар эса, аминмизки, ҳали олдинда.
📹 Тўлиқ видеони YouTube саҳифамизда томоша қилинг👇🏻
https://youtu.be/ZarSon0kAls?si=1sSAZNLjvBeMKX2k