31/01/2022
Аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади
2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади, бепул тарқатиладиган дори-дармон учун ажратилган маблағлар 3 баробар оширилади - ССВ.
Бепул тарқатиладиган дорилар, жумладан:
✔қон босими ортиши аниқланган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (enalapril);
✔қандли диабет аниқланган беморларга инсулинлар ва метформин дори дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул тарқатилади;
Дори воситалари аҳолига оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.
Шунингдек, хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилади. Жумладан, хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиб, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолида:
онкологик, бўқоқ, қандли диабет, юқори қон босими, инсульт, инфаркт касалликларини эрта босқичларда аниқлаш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 30 - 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни, 45-65 ёшдаги аёллар орасида сут бези саратонини эрта аниқлаш учун текширувлар ўтказилади.