Sahhof

Sahhof Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from Sahhof, Publisher, Tashkent.

ХХХ - Халқаро Минск китоб кўргазма-ярмаркаси.
22/03/2023

ХХХ - Халқаро Минск китоб кўргазма-ярмаркаси.

Barcha kitobsevarlarni 2 – 4- noyabr kunlari boʻlib oʻtadigan “Тashkent Book Fest III”  xalqaro kitob koʻrgazma-yarmarka...
03/11/2022

Barcha kitobsevarlarni 2 – 4- noyabr kunlari boʻlib oʻtadigan “Тashkent Book Fest III” xalqaro kitob koʻrgazma-yarmarkasiga taklif etamiz!

Китоб тақдимоти: “Qizilqumsement” АЖ: кеча ва бугун”“Qizilqumsement” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Журналистлари ижод...
25/05/2022

Китоб тақдимоти: “Qizilqumsement” АЖ: кеча ва бугун”

“Qizilqumsement” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида "SAHHOF" нашриёти томонидан нашр этилган “Qizilqumsement” АЖ: кеча ва бугун” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий йиллик қуввати 9 миллион тоннадан зиёд бўлган 12 та цемент заводи фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг энг йириги ҳисобланган “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятида 20 турдан зиёд замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 3,5 миллион тонна цемент етказиб бераётган заводда 3,5 минг нафарга яқин муҳандис-ходимлар ва ишчи-хизматчилар меҳнат қиляпти.

Қайд этиш керак, 1977 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур йирик корхона, айниқса, Ўзбекистон мустақилликка эришгач ишлаб чиқариш қуввати ва кўламларини сезиларли даражада оширди. Ўтган мана шу давр, яъни, 1991-2021 йиллар ишлаб чиқариш субъекти тарихининг янги саҳифалари саналади. Шу боис, “Qizilqumsement” акциядорлик жамияти ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида “Qizilqumsement” АЖ: кеча ва бугун” китоби нашр этилди.

завод тарихи батафсил ёритилган янги китоб корхонада фаолият олиб борган ва бугунги кунда меҳнат қилаётган минг-минглаб инсонлар меҳнатининг эътирофи эканлигини таъкидлар экан, сўнгги йилларда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар хусусида ҳам батафсил фикр билдирди:

– Корхонамизда цемент ишлаб чиқариш 4-линиясининг қурилиш ишлари жадал амалга оширилмоқда, – дейди АЖ бош директори Бахтиёр Умирзақов. – Натижада ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи арзонлашиб, рақобатбардошлик даражаси оширилади ва корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5,7 миллион тоннага етказилади.

– Навоийда цемент заводи қурилиши борасидаги ғоялар корхона қурила бошланган даврдан анча аввал – иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда долзарб аҳамият касб эта бошлаган, – дейди “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича директори, китобни тайёрлаш бўйича ташкилий-ижодий гуруҳ аъзоси Акмал Эргашев. – 1961 йилдан бошлаб “Qizilqumsement” учун цемент хом ашёси захираларини аниқлаш бўйича қидирув ишлари олиб борилган. Мазкур ишлар давом эттирилиб, 1970-1971 йилларда цемент компонентларини таъминлаш учун қидирув ишлари Навоий гил сланецли конида амалга оширилган. Навоий цемент заводи “қуруқ” цемент ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистондаги биринчи завод эди. Мазкур корхонанинг тантанали очилиш маросими 1977 йил 14 июнда ўтказилиб, ушбу тантанада халқимизнинг буюк фарзанди, ёзувчи ва давлат арбоби Шароф Рашидов иштирок этган.

Тақдимотида бир гуруҳ фахрий саноатчилар заводнинг фаолият бошлаганидан то бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

Китобда корхона ўтмиши, кечаги кун ва бугунига оид расмлар, муҳим цитаталарнинг эса ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилганлиги китобнинг аҳамиятини янада оширишга хизмат қилган.

Дарҳақиқат, “қурилиш нони” деб аталувчи мазкур маҳсулот кириб бормаган бирор-бир хонадон юртимизда бўлмаса керак. Шу маънода, “Qizilqumsement” АЖ: кеча ва бугун” китоби нафақат корхона жамоаси, балки ушбу завод маҳсулотларининг барча харидорлари учун қизиқарли асардир.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

01/05/2022

Address

Tashkent

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Sahhof posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share

Category