Zamon.uz internet nashri

Zamon.uz internet nashri zamon informatsion - tahliliy dasturining axborot sahifasi

02/11/2022

iPhone заводи ходимлари оммавий қочиб кетди

Хитойда жойлашган дунёдаги энг йирик iPhone заводи ишчилари СОVID-19 эпидемияси туфайли оммавий қочиш уюштиришди.

Қайд этилишича, ишчиларнинг бир қисми октябрь ойи ўрталарида касал бўлиб, ҳеч қандай даволанмаган. Шу муносабат билан Foxsonn раҳбарияти Чженчжоудаги заводда санитария чекловларини жорий қилган.

Ходимларга завод ҳудудида овқатланиш, кампус атрофида ҳаракатланиш тақиқланган va ҳимоя ниқобларини кийиш талаб қилинган. Хавфли вазият va иш шароитлари туфайли норозиликни келтириб чиқарган.

Ходимлар вирус тарқалиши сабабли Foxsonn кампусини тарк этиб, ўз уйларига пиёда қайтган.

Ўзбекистон россиялик саёҳатчилар Янги йил таътилини ўтказишни режалаштираётган мамлакатлар ТОП-5 талигига кирди. Маркази...
28/10/2022

Ўзбекистон россиялик саёҳатчилар Янги йил таътилини ўтказишни режалаштираётган мамлакатлар ТОП-5 талигига кирди.

Марказий Осиё россиялик саёҳатчилар Янги йил таътилини ўтказишни режалаштираётган энг машҳур йўналишлардан бири бўлди. Бу ҳақда РИА новости OneTwoTrip маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.

Хизмат таҳлилчилари 2022 йил 31 декабридан 2023 йил 8 январгача бўлган даврда банд қилинган саёҳат маълумотларини ўрганиб чиққан.

Унга кўра, Таиланд рейтингнинг энг юқорисида қайд этилган – қиш таътили даврида банд қилинган саёҳатларнинг қарийб 15 фоизи унга тўғри келган. Кейинги ўринда Вьетнам. 11 фоиз саёҳатчи бу мамлакатни танлаган. 10 фоиз билан Қозоғистон учинчи поғонада.

Туркия 2021 йилги рейтингнинг биринчи ўрнидан тўртинчи ўринга тушган. Ўзбекистон эса бешинчи ўринда. Бу ҳар икки мамлакатга саёҳатчиларнинг 6-8 фоизи боришни режалаштирган.

Кейинги ўринларда мос равишда Индонезия (5,5 фоиз), БАА ва Исроил (4 фоиз), Арманистон ва Сербия (3 фоиз) жойлашган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шулардан 395,1 минг нафари Россиядан келган.

"Кўксарой" қароргоҳида Шарль Мишелни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.Шарль Мишель 27 октябрь куни мамлакатимизга та...
28/10/2022

"Кўксарой" қароргоҳида Шарль Мишелни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Шарль Мишель 27 октябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди.  Бугун, 28 октябрь куни тонгда олий мартабали меҳмон “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. 

«Кўксарой» қароргоҳида Шарль Мишелни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Улар биргаликда суратга тушди.

Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Тор доирадаги учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Мамлакатимиздаги демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни, энг аввало, инновациялар, "яшил" иқтисодиёт, рақамлаштириш соҳаларида амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги биргаликдаги ишларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Ҳодиса оқибатида тўрт киши вайроналар остида қолиб кетган. Клэй округи маъмурияти маълумотларига кўра, ишчилар бетон қуя...
28/10/2022

Ҳодиса оқибатида тўрт киши вайроналар остида қолиб кетган.

Клэй округи маъмурияти маълумотларига кўра, ишчилар бетон қуяётган вақтда кўприк қурувчиларнинг устига қулаган. Ҳодиса оқибатида вайроналар остида қолган бир фуқаро вафот этган, уч нафари эса ўзлари чиқиб кетган. Улар турли тан жароҳатлари билан вилоят шифохонасига етказилган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кўприк қулаган пайтда воқеа жойида бир неча пудратчи компаниялар бўлган. Икки қаторли кўприк 2016 йилдан бери ёпилган. Қурилиш 2021 йилнинг май ойида бошланиб, 2023 йил бошида қайта очилиши режалаштирилган.

Полиция маълумотларига кўра, қурилиш вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилинган. Инженер пудратчи бетон қуйишдан олдин кўприкни кўздан кечирди. Бахтсиз ҳодиса бўйича тергов АҚШ Меҳнат департаментининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.

Энди қонунга ўзгартириш киритилаётганда бунинг зарурияти, сабаб ва мақсадларини тушунтириши муқаддима бўлади. Президент ...
28/10/2022

Энди қонунга ўзгартириш киритилаётганда бунинг зарурияти, сабаб ва мақсадларини тушунтириши муқаддима бўлади.

Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётига қуйидаги қўшимчалар киритилди:

🔹 Қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.

🔹 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Кеча Россия Президенти Жанубий Кореяни Украинага қурол етказиб беришда айблаганди. Сеул Киевга ҳужумкор қуролларни берма...
28/10/2022

Кеча Россия Президенти Жанубий Кореяни Украинага қурол етказиб беришда айблаганди.

Сеул Киевга ҳужумкор қуролларни бермаган. Бу ҳақда Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ель маълум қилди.

Пайшанба куни Владимир Путин "Валдай" клубидаги нутқида Корея Республикасини Украинага қурол етказиб беришга қарор қилганини айтганди. Шунингдек, Россия етакчиси агар Москва КХДРга қурол жўнатса, бу Сеулга ёқмаслигини ҳам таъкидлади.

"Биз Украинага гуманитар ёрдам бериш масаласида халқаро ҳамжамият билан биргамиз ва ҳеч қандай ҳужумкор қуроллар бермаганмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам бу суверенитет масаласи", — деган Юн Сок Ель журналистлар билан суҳбатда.

Сеул АҚШнинг энг муҳим иттифоқчиларидан бири бўлса-да, Украинага ҳужумкор қуроллар беришдан қочиб келади. Бу Россия билан иқтисодий масалаларда келишмовчиликлардан қочиш ҳамда Москванинг Шимолий Кореяга таъсири билан изоҳланади.

"Биз барча давлатлар, хусусан, Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз", — деган Жанубий Корея Президенти.

Аввалроқ Исроил Президенти унинг мамлакати нима учун Украинага қурол етказиб бера олмаслигини очиқлаганди.

28/10/2022



Руминияликлар харид учун Украинага келмоқда

Муаллиф: Шарофат Маҳмудова

Қайд этилишича, икки марта оила қуриб ажрашган эркак 2 нафар фарзандига алимент тўламай келган. Бюро органларидан доимий...
28/10/2022

Қайд этилишича, икки марта оила қуриб ажрашган эркак 2 нафар фарзандига алимент тўламай келган.

Бюро органларидан доимий равишда қочиб юргани боис унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қидирувдаги фуқаронинг уйига борган МИБ ходимларига қарздорнинг укаси ошхона пичоғи билан ташланган ва тан жароҳати етказишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган

Бу топшириқ ижросини шахсан Администрация раҳбари Сардор Умурзақовнинг ўзи назорат қилади. Иссиқхоналарни газ таъминотид...
28/10/2022

Бу топшириқ ижросини шахсан Администрация раҳбари Сардор Умурзақовнинг ўзи назорат қилади.

Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга тегишли топшириқ берди.

Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича жуда кўп эътирозлар билдирилаётгани, хусусан 25 октябрь куни республиканинг турли ҳудудларидан иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўплангани бўйича тегишли масъуллар қаттиқ танқид остига олинди.

"Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди раҳбарларининг ушбу масала билан умуман шуғулланмагани учун, тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топмагани учун улар Президент Администрациясига келишмоқда", — деди С.Умурзақов.

Миллиардер Twitter микроблоглар хизматини сотиб олиш бўйича келишувни 28 октябргача якунлашга ваъда берганди.Америкалик ...
28/10/2022

Миллиардер Twitter микроблоглар хизматини сотиб олиш бўйича келишувни 28 октябргача якунлашга ваъда берганди.

Америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla компаниялари эгаси Илон Маск Twitter ходимларига компания ходимларининг 75 фоизини тармоқ сотиб олинган тақдирда ишдан бўшатмасликка ваъда берди. Бу ҳақда маълумотли манбаларга таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.

Аввалроқ Washington Post газетаси Маскнинг кенг кўламли ишдан бўшатишни ташкил этиш режалари ҳақида ёзган эди. Bloomberg Маск Twitter микроблоглар хизматини сотиб олиш бўйича келишувни 28 октябргача якунлашга ваъда бергани ҳақида хабар берганди. Агентлик маълумотларига кўра, тадбиркор ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича битимни “молиялаштиришга кўмаклашаётган” банкирлар билан ўтказилган видеоконференция давомида шундай баёнот берган.

Шу билан бирга, ОАВ Маск компания ходимларининг 75 фоизини ишдан бўшатишни режалаштираётгани ҳақида ёзди. Кейинроқ ижтимоий тармоқ раҳбарияти ходимларга мактуб йўллаб, миш-мишларга ишонмасликни сўради.

Вилоят прокуратураси тафсилотларни очиқлади. Ижтимоий тармоқларда Бухоро муҳандислик-технология институтида суиқасд уюшт...
27/10/2022

Вилоят прокуратураси тафсилотларни очиқлади.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро муҳандислик-технология институтида суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, институт талабаси Т.М. меъёридан ортиқ қон босимини тушурувчи дори воситаларини истеъмол қилганлиги сабабли заҳарланиб, 26 октябрь куни шифохонага ётқизилган. Беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда у шифохонада даволанмоқда.

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Институт ва бошқа маъсул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Address

Tashkent

Telephone

+998970347972

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Zamon.uz internet nashri posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Zamon.uz internet nashri:

Share