Nazorat uz

Nazorat uz Dolzarb mavzular, kun muammolari. Adolat va haqiqat, Siz qidirgan, Siz izlagan masala yechimlari shu yerda.

Malakali mutaxasislar tavfsiyalari va foydali maslaxatlari bilan tanishing.

14/12/2024

Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг
Автомототранспорт воситаси конструкцияси ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 758-сонли қарорига асосан.

Автомобилларнинг ўриндиқларини ўзбошимчалик билан олиб ташлаш ҳамда кўпайтириш қайта жиҳоз сифатида баҳоланади, ҳамда маъмурий жавобгарликга сабаб бўлади.

Айниқса охирги вақтларда интернет тармоқларида «ДАМАС» автомобили ҳайдовчиларида кўп эътирозлар бўлмоқда.

Шу сабабли, NazoratUz ҳайдовчилар фикрини ўрганиш мақсадида қўйлиқ деҳқон бозорига борди ва ҳайдовчилар билан суҳбатлашди, уларни яна қандай муаммолар қийнаяпти?Бу ҳақида батафсил кўрсатувимизда томоша қилинг ва сиз ҳам ўз фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

12/12/2024

GEMARROY OVCHILARI | MODERNA CLINIC | Gemorroy uchun eng yaxshi davo | Tez va oson davolanish

MODERNA_CLINIC🏥

Адрес: Юнусобадский р-н,19-квартал.
Улица: Янги Юнусобад 29А-дом

📞+998 99 391 88 08
📞+998 77 006 99 09
📞+998 99 793 33 03

11/12/2024

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Йўл патруль хизмати инспектори томонидан саёҳатчи блогернинг автомобилнинг кузов қисмига Ўзбекистон республикасининг давлат рамзи яъни байроғини ёпиштириб олганлик учун баённома тузулганини ва автотранспорт воситасини жарима майдонига қўйилганлиги тасвирланган видео ролик кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди

Аслидачи қонун томонидан автотранспорт воситаларининг кузов қисмига наклейкаларни ёпиштириш аслида тўғрими?

Йўл патруль хизмати инспектори ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомани тўғри тузганми?

Бу ҳақида қонун ва қарорларимизда нима дейилган?
Блогер томонидан ватанпарварликни тарғиб қиляпман деган важ тўғрими?
Ҳолат бўйича сиз қандай фикридасиз ҳурматли кузатувчи.

10/12/2024

Анчадан бери мурожаатларимиз орасида кўп саволлар айнан евро -протокол бўйича тушаётган эди, биласизки қўлимизга далиллар келиб тушмагунча биз масалани кўтармаймиз.Аммо бу ерда «102» навбатчилик қисми ҳам аралашгани бизни таажубга солди.

Йўл транспорт ҳодисаси содир қилган ҳайдовчи албатта биринчи навбатда «102» рақамларига қўнғироқ қилади аммо сизга биринчи бўлиб ЙПХ инспектори эмас «ЕВРО-ПРОТОКОЛ» ходими қўнғироқ қилиб ўз хизматларини таклиф қилиб турса!

Савол: Қандай қилиб ҳайдовчининг шахсий телефон рақами «евро-протокол»чи қўлида пайдо бўляпти?
Навбатчилик қисмидаги ходимлар билан евро-протоколчиларнинг тили бирми?

Аммо «ОФТОБ» доим нур сочса хам қиш совуғини енга олмас экан.
Тошкент шаҳар ИИББ Раҳбариятидан ушбу ҳолатни назоратга олишларини илтимос қилиб қолар эдик.

08/12/2024

Йўл йўлакай йўлимиз,халқ тили билан айтганда «ИБН-СИНОДАГИ» жарима майдонига тушди ва кўзимиз, ўша жойда нимадандир норози бўлиб хуноби ошаётган такси ҳайдовчисига тушди, вазиятни сўрадик ҳайдовчининг машинаси қарздорлик сабаб жарима майдонига қўйилибди.

Индамай кета олмадик ва ҳайдовчига ҳуқуқий ёрдам бериб автомашинасини жарима майдончасидан чиқаришга кўмаклашдик.
Майдон эгаси ҳам пул олмайман деб туриб олди.
Сизда ҳам шундай ҳолатлар бўлганми?

07/12/2024

СОХТА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИ

Ушбу кўрсатувни тайёрлашга бўлган сабаб энг аввало фуқароларимизни «ОГОҲЛИК»га чақиришдан иборат, сабаби охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хилдаги «ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ»олиб берамиз деган хабарлар фирибгарларнинг найранги эканлигини эслатиб қўймоқчимиз холос.

Бу каби фирибгарларга алданиб қолманг ва яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйишни УНУТМАНГ.

Ушбу кўрсатувни тайёрлашда яқиндан кўмак берган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ Раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз.

05/12/2024

Бу манзил ҳақидаги мурожаат дастлаб бир ойча аввал таҳририятимизга келиб тушган эди, дасткабки муаммо пиёдалар светофорига ўрнатилган тугма тирбандлик юзага келтираётгани ҳақида эди, бир оз вақтдан кейин худди шу манзилдан йўлнинг носозлиги туфайли моддий жабр кўрган ҳайдовчи томонидан келиб тушди, қарасак вазиятни ёритмасак бўлмайди ва манзил сари отландик

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Халқаро аҳамиятдаги йўлида бундай ҳолатдаги йўл бўлиши албатта ачинарли ҳолат.

Вазиятни ёритамиз, ва бу мурожаатга тегишли масъуллар албатта ечим топади деган умиддамиз.

04/12/2024

Хабарингиз бўлса Тошкент шаҳар ҳокимининг, жамоат транспортида аҳолига қулайликни ошириш ҳамда, электрон тизим орқали тўлов қилганларни рағбатлантириш мақсадида.

2025 йил 1 январдан.
Тошкент шаҳри жамоат транспорти хизматидан фойдаланган йўловчилар нақд пульсиз тўловни амалга оширишнинг қуйидаги қулай усулларидан бирини танлаши мумкин.

Транспорт ва АТТО виртуал картаси, ҚР-коддан фойдаланган ҳолда мобил иловалар орқали, шунингдек, НФС қўллаб-қувватланадиган банк карталари.

Бунда йўл ҳақи нархи ўзгаришсиз қолмоқда – 1700 сўм.
Нақд пул орқали тўловда эса- 3000 сўм этиб белгиланмоқда.
Қулайликни танланг ва электрон тўловлар билан маблағингизни тежанг!

03/12/2024

«Жамоатчилик назорати» деган тушунчани биласизми?

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бод бод такрорлайдиган сўзлари бор « ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ» Туман Ҳокимининг нима учун ишламаётганини айтган блогерни ноҳақ қамашдан кимга фойда?

Ушбу мурожаат Назоратуз нинг студиясида бевосита ёзиб олинди.
Ҳамда тегишли Давлат органларига видео мурожаат сифатида тақдим қилинмоқда.

Мурожаатни қонун доирасида кўриб чиқасизлар деган умиддамиз.

02/12/2024

Кўрсатувимизга келган навбатдаги мурожаат Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаролар номидан келган, фуқаролар харобада яшаётганидан шикоят қилишган, аввалига биз ҳам ишонмадик ва вазиятни ўз кўзимиз билан кўриш ва ўрганиш мақсадида айни шу харобага ташриф буюрдик.

Вазият жиддий, одамлар яшаётган уйлари ҳар дақиқада, қулаб тушишидан хавотирда.
Олдинлари шу уйлар олдидан ўтаётганимда бу уйларда одам яшамайди деб ўйлардим.Аммо ҳали ҳам одамлар яшар экан.

Бу можаролар аҳоли ва қурувчи компания ўртасида 2019 йилдан бери давом этар экан.
Ҳолатни кенгроқ ёритиш мақсадида қурилиш компаниясига ҳам бордик, компания ҳисобчисидан саволларимизга қисман жавоб олдик.

Менда туғилган биринчи савол:

Ҳали ҳам одам яшаётган уйларни бузишга ким рухсат берган?
Шаҳарсозлик нормаларига умуман зид равишда қурилган қурувчи компания, қурилиш учун рухсатни қачон олган?
NazoratUz Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва Уй-Жой Коммунал Хўжалиги Вазирлигидан ушбу мурожаатни ўз назоратига олишларини сўрайди.

Фикрлар эса сиздан ҳурматли томошабин.

30/11/2024

Мурожаатчи тилидан:

Дўконга чиқдим, «МУСАФФО» бренди остидаги йогуртдан сотиб олдим,уйга келиб аёлим, йогуртни очганида ичидан яшил рангдаги (моғорга ўхшаш) нўмалум бир нарса чиқиб келди!

Шундан сўнг биринчи қилган ишим «МУСАФФО» корхонасининг инстаграмда саҳифасини топиб мурожаат йўлладим…. Жавоб йўқ.

Қадоқда кўрсатилган CALL CENTER га қўнғироқ қилдим, оператор қизга, юзага келган муаммони тушунтирганимда унинг жавоби мени ажаблантирди, «дўконга чиқсангиз алмаштириб беришади» ахир одамларнинг соғлиғи ўйинчоқ эмаску.

Яна ҳам бу йогурт маҳсулотини аёлим очиб ичидаги нарсани кўриб қолгани, тасаввур қилинг буни ёш бола очиб еб қўйганда нима бўлар эди? Ёки ўзингизга савол беринг фарзандингиз учун йогурт олиб келганингизда ичига ҳеч аҳамият берганмисиз?

Озиқ овқат хавфсизлиги ҳақидаги лойиҳаларимиз кузатувчиларимизнинг аксар қисми томонидан илиқ қабул қилинди, қолган нотўғри фикрдаги обуначиларимиз ҳам тез кунда мақсадимизни тушуниб етади деган умиддамиз.

Бизни эса ушбу мурожаат бефарқ қолдирмади ва «МУСАФФО» сутни қайта ишлаш заводига ташриф буюрдик, мутахассисларнинг жавобларидан ақлимиз лол қолди холос фақат олиб қочиш.

Тегишли ташкилотлардан ушбу ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз.

Одамлар ҳаёти ўйинчоқ эмас.

Address

Tashkent

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Nazorat uz posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share