14/05/2025
УМР ЙЎЛДОШИМГА
Роббимнинг суюкли бандасиман мен –
Бежиз Сизни насиб қилмаган-ку У!
Дунёим сиз бор-чун жаннатларга тенг!
Сиз бор учун унда йўқ ҳадик, ғулу.
Сиз билан бир тан-у бир жон бўлай, деб,
Кўзингиз қаърига келади чўкким.
Муҳаббат умрга энг чиройли зеб,
Усиз дили ёруғ, юраги тўқ ким?!
Мени севгандайин севинг ўзни ҳам,
Зарра дард кўрмасин жисм-у жонингиз.
Ўзингиз суянчим, тоғим, ҳамма дам,
Ўзимман ҳаммадан меҳрибонингиз!
Яшамоқ энг яхши бахтдир, сиз билан,
Кўнглингиз кўнглимнинг нурли қуёши.
Бахтимга ҳеч қачон хаста бўлманг ва
Доимо бор бўлинг, умр йўлдошим!
Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА